Сармич олтин кони - Нурота туманида, Қоратоғнинг марказий қисмида жойлашган кон. 1968—73 йилларда коннинг учта участкасида 15 руда таналари ўрганилиб, истиқболлилиги аниқланган. Руда таналари кварсли томирсимон, баъзан диорит ва порфирит дайкаларидан иборат, уз. 50 м дан 250 м гача, қалинлиги 0,6 м дан 6,0 м гача. Рудали минераллар пирит, арсенопирит, галенит, камроқ миқдорида пирротин, халкопирит, марказит, олтин ва кумуш теллуридларидан ҳосил бўлган. Атрофдаги жинслар, асосан, кварс, калсит, албит, хлорит, серицит каби минераллардан таркиб топган. Рудаларда фойдалаи компонентларнинг маълум қисми (олтиннинг 80— 90%, кумушнинг 50 — 66%) эркин ҳолда бўлганлиги туфайли уларни ажратиб олиш жараёни осонлашади. Сармич олтин коник.да олтин ва кумушдан ташқари камроқ миқдорда қўрғошин ҳам саноат аҳамиятга эга бўлган компонент деб белгиланган. Сармич олтин коник. 1980-йилгача қисман қазиб олинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил