Сармишсой расмлари — Қоратоғ (Навоий вилояти)нинг жан. ён бағридаги Сармишсой дараси қоятошларига ўйиб ишланган расмлар. 1958-йилда Х.Муҳамедов томонидан топилган. 1966-йилдан и.т. ишлари олиб борилмоқда (дастлаб Н. Тошканбоев, кейинрок, А. Кабиров, 1960—70й.лар; 1993-йилдан М. Хўжаназаровваб.). Мил. ав. 4— 1минг йилликка ва ундан кейинги даврлар (мил. 1—ВИИ асрлар)га мансуб 4 мингга яқин расмлар бронза, темир ва тош билан урибчўкичлаб схематик, контур, соя ва нақшдор услубда ишланган. Сармишсой расмларида ёввойи ҳайвонларни ов итлари ёрдамида овлаш, ҳайвонларнинг ўзаро уруши, чорвачилик, раке тушаётган одамлар, линий маросимларнинг ижро этилиши билан боғлиқ манзаралар тасвирланган. Хонаки ва ёввойи ҳайвонлар, ўқёй, ханжар, қилич, найза каби турли буюмлар, кийимлар (дубулға, учли қулоқчин, калта чопон, оёқ кийими ва бошқалар) тасвири ўзига хос тарзда юксак махррат билан нозик, ҳаётий қилиб ишланган. Ср. ибтидоий санъатнинг нодир ёдгорлиги ҳамда шу ҳудудда яшаган кад. халқларнинг ҳаёти, ҳайвонот дунёси тарихини ўрганишда муҳим археологик ёдгорлик обидаси сифатида кимматлидир.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил