Саройберка, Янги Сарой - Олтин Ўрдаттг пойтахти. Беркахон томонидан бунёд этилган (тахминан 1260). ХИВ асрнинг 1-ярмида равнақтопган. С.Б. нафақат Олтин Ўрда, балки бутун ўрта аср Европасининг энг катта шаҳарларидан бири сифатида шуҳрат топган. 1333 й. С.Б.га келган Ибн Баттутанинг гувохлик беришича, С.Б. кафтдай текисликда қурилган шаҳарлар сирасига кириб, одамлар билан тўла бўлган, ажойиб бозорлари, кенг кўчалари кишини ҳайратга солган. С.Б.нинг аҳолиси 75 минг киши атрофида бўлиб, улар мўғул, алан(ос), қипчоқ, черкас, рус ҳамда византияликлардан иборат бўлган. Шаҳарда ҳунармандчилик устахоналари,турли туман корхоналар, савдосотиқ расталари, карвонсаройлар ишлаб турган. Шаҳарнинг бутунлай ҳаробага айланиш вақти ҳақида аниқ маълумот йўқ. Шарқ ва Ғарбни боғловчи Буюк ипак йўлида жойлашганС.Б.нинг кўпдан кўп бинолари рус подшоси Федор Ивановичнинг 1578 йилдаги фармонига кўра, бузилган ва Астрахон ш. қурилиши учун ишлатилган. Ҳаробалари Волгоград вилоятидаги Сарев қишлоғида сақланган. С.Б.да А.В.Терешченко (1843—51), Ф.Б.Баллод (1922), Г.А.ФёдоровДавидов (1959 — 67) қазиш ишлари олиб боришган.

Адабиёт

  • ФёдоровДавидов Г.А., Обшественний строй Золотой Орди, М., 1973; Егоров В.Л., Историческая география Золотой Орди в ХИИИ—ХВИ вв., М., 1985.

Ҳамидулла Дадабоев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил