Саройчиқ (қозоқча: Сарайшық) – Олтин Ўрда шаҳарларидан бири. Гурев шаҳридан 60 км масофада, Урал дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган (ХИИИ асрнинг 2-ярми). Шаҳарнинг номи қўлёзма манбалар ҳамда ХИВ асрда шу ерда зарб қилинган тангалар орқали яхши маълум. С. 1395-йил Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида бўлиб ўтган урушдан зарар кўрган. Шаҳар аҳолиси Волга дарёси бўйидаги кўпгина шаҳарлар билан савдосотиқ қилган. С. анча муддат давомида Олтин Ўрда ва Ғарбий Европа тожирлари учун Осиё мамлакатлари билан тижорат, ишларини юритишга ўзига хос кўприк вазифасини ўтаган. С. бир томондан Олтин Ўрда хонлигини СаройБерка билан, 2томондан эса Хоразм маркази Урганч билан мустаҳкам боғлаган. Ушбу йўл ХИИИ—ХИВ асрларда Шарқ ва Ғарбни бирлаштирувчи бош карвон йўли ҳисобланган. Сдан Урганчгача бўлган йўлнинг ҳар 30 км да қудуқлар қазилган, карвон саройлар барпо этилган. Ушбу савдосотиқ йўли Олтин Ўрданинг бир қанча йирик шаҳарлари, хусусан, Урганч орқали С.қа йўналтирилган. Бу ерда йўл шим. ва жан. томонларга қараб бўлинган. Йўлнинг шим. қисми СаройБерка (Сарой алжадид), жан. қисми эса Ҳожитархон орқали Можар ҳамда Азов билан боғланган. Манбаларнинг далолат беришича, 1580-йил Ёйиқ казаклари ҳужуми пайтида бутунлай вайрон қилинган.

Саройчиқ

қозоқча: Сарайшық
шаҳар
Skyline of Saroychiq
Мамлакат Қозоғистон
Вилоят Дашти қипчоқ
Асос солинган ХИИИ аср
Илк эслатилиши 1330-йиллар

Тарихи

Мўғуллардан олдинги давр

Мўғулгача бўлган қатламлар ҳақидаги версия, эҳтимол, совет тарихчиси Сергей Толстовдан келиб чиққан бўлиб, „шаҳар ХИ асрда ва ҳатто Х асрда қурилган“ деб ҳисоблаган. Хоразм мустамлакачилари Қуйи Волга бўйига йўл олишмоқда"[1]. 1996—2000-йилларда олиб борилган қазишмалардан аввалроқ турар-жойда мўғулларга қадар бўлган қатламлар топилмаган[1].

Олтин Ўрда даври

Яна қаранг

Адабиёт

  • Егоров В. Л., Историческая география Золотой Орди в ХИИИ—ХВИ вв., М., 1983.[2]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Труды Хорезмской археолого-этнографической экспедиции. М.: АН СССР, 1958 — 12-бет. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил