Саррафон ҳаммоми (Ҳаммоми Саррафон) (ХВИ аср) — Бухоро ҳаммоми. Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрининг тарихий марказида жойлашган ҳаммом. Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.


Тарихи

Ушбу ҳаммом Тоқи Саррафон ёнида жойлашган. Тахминларга кўра ҳаммом Тоқи Саррафон билан бир вақтда 1534—1535-йилларда бунёд этилган[1]. Ҳаммом қурилиши жиҳатидан Ўрта Осиё ҳаммомлари ичида энг чиройлисидир. Ҳаммом Бухоро шаҳрида жамоат маркази ҳисобланган ҳамда жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этган. Бухоро ҳукмдори Абдуллахон ИИ (1556—1598) даврида қадимий тазар қурилиши бошланган[2]. Ҳозирги кунда ҳаммом Арабон кўчасида жойлашган.

Меъморчилиги

Ҳаммомнинг ер усти қисми сувоқ томли ва синчли бўлиб, у ечиниш ва хордиқ чиқариш учун хизмат қилган. Ундан зина орқали чуқурликда бўлган асосий қисмга тушилади. Мазкур қисм пишиқ ғиштдан бунёд этилган ва сувга чидамли материаллардан фойдаланилган бўлиб, юқори қисми гумбаз билан қопланган. Бу ердан мўтадил ҳароратли хонадан беш томонли, деворлари токчали зал орқали марказий хонага ўтилган. Ҳаммомда ходимхона ва буғхона каби хоналар бўлган. Ҳаммом хоналари гумбаз чўққисидаги фонуслар ёрдамида ёритилган. Ҳаммом тарҳи марказий бўлма билан боғланган, кўп сонли мижозлар учун қулай, тахмони 5 ва 6 бурчакли бўлмалардан иборат бир гулдаста шаклида бунёд этилган. Абу Али ибн Синонинг „Тиб қонунлари“ ва Кайковуснинг „Қобуснома“ асарида ҳаммомга боришни фазилатлари айтиб ўтилган. Ўрта асрларда ҳаммомлар жамият ҳаётида муҳим аҳамият касб этган[3].


Манбалар

  1. ↑ Муҳаммаджонов А ва бошқалар. Бухоро Шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ, 1997 — 213-бет. 
  2. ↑ Ҳалимов Т. Бухоронинг қадимги ҳаммомлари. Бухоро тарихи масалалари (Энг қадимги замонлардан ҳозиргача) мавзусидаги Республика илмий-амалий конфиренсия материаллари, Бухоро, 2021 — 404-бет. 
  3. ↑ Ражабов Қ, Иноятов С. Бухоро тарихи. Тошкент: Тафаккур, 2015 — 460-бет.