Sarrafon masjidi
| Саррафон масжиди | |
|---|---|
| Муқобил номлари |
Саррафон масжиди Мулла Оризий масжиди Таҳти Тоқи Саррафон масжиди |
| Умумий маълумот | |
| Мақоми | Тарихий обида |
| Тури | масжид |
| Шаҳар | Бухоро |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Қурилиши бошланган | 1515-1516-йиллар |
| Техник ҳолати | |
| Материал | пишган ғишт, ёғоч, ганч |
Саррафон масжиди (Мулла Оризий масжиди, Таҳти Тоқи Саррафон масжиди) — Бухородаги меъморий ёдгорлик. Мазкур масжид Бухоро хонлигида ҳукронлик қилган шайбонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида 1515—1516-йилларда бунёд этилган. Ўзбекистон моддий ва маданий меъросининг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатига киритилган.
Саррафон масжиди 20-йил ўтиб, Тоқи Саррафон қурилганидан сўнг шу ном билан аталиб келинган. Масжидда охирги марта ХИХ аср охири ёки 1905-йилда таъмирлаш ишлари олиб борилган. Қадимий масжид мураккаб архитектуравий ечимга эга. Масжиднинг баланд супа устида бунёд этилган иккиёқлама айвони мавжуд бўлган. Сўнги марта олиб борилган таъмирлаш ишларида масжиднинг ғарбий деворида „қирма“ усулида мовий рангдаги фонда оқ ранглар билан ҳарфлар ёзилган. ХХ асрнинг 70-йилларига қадар Саррафон масжиди чойхона ва кутубхона сифатида фаолият кўрсатган[1]. Бугунги кунда ҳам масжид чойхона сифатида фойдаланилмоқда. Масжиднинг кириш томонидаги пештоғидаги китобада кўк фонда оқ ҳарфлар билан настаълиқ хатида бахшида ва ҳадис ёзиб қўйилган. Китобада Аллоҳ ва ҳукмдорнинг исмлари тилла рангда ёзилган бўлиб, 1980-йилларда қисман таъмирлаш ишлари олиб борилган. Бугунги кунга келиб битикка шикаст етканлиги сабаб уни тўлиқ ўқишнинг имкони йўқ[2]. Дарвозаси тепасидаги ёзувда „Бу қурилиш Убайдуллоҳ Баҳодирхон ҳукмронлик қилган даврда 1534—1535-йилларда тугалланган“ деб маълумот келтирилган. Ушбу битикни машҳур бухоролик ҳусни хат соҳиби Муҳаммад Дарвиш Қўноқ ёзган[3]. Саррафон масжиди устунлари бирида устанинг номи настақил хатида битилган. Мазкур матн ХИХ аср охири ХХ аср бошларида ёзилган. Устунда „Уста Файзуллоҳнинг иши“ деб кўрсатилган[4]. Масжиднинг шарқий томонидаги деворида ганчдан ясалган тўртбурчак китобалар бўлиб, настаълиқ хатида тўрт мисра шеър келтирилган. Битик мовий фонда оқ ҳарфлар билан настаълиқ хатида битилган[5]. Масжиднинг ғарбий девори меҳроби тепасида ганчдан ясалган шамс китобада Қур’они Каримнинг „Ихлос“ сураси сулс хатида келтирилган. Мазкур шамс китобанинг ўнг томонида „Жин“ сураси 18 ояти, чап томонида „Нисо“ сураси 103-ояти сулс хатида ганчдан қилиб тўртбурчак шаклда ёзилган[6].
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 407.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 409.
- ↑ Бухоро шарқ дурдонаси 1997, с. 104.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 411.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 412.
- ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро 2016, с. 413.
Адабиётлар
Илмий адабиётлар
- Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Раззоқов А, Раҳимов К, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Бухоро. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2016 — 560-бет. ИСБН 978-9943-4510-5-6.
- Азизхўжаев А Масъул муҳаррир. Бухоро шарқ дурдонаси. Тошкент: Шарқ нашриёти, 1997 — 232-бет.
| Викиомборда „Саррафон масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
