Sarrov
Сарров — бино ва иморатларнинг тўсинлари ёки том ёпмаси ёғочлари (стропилалари) тагига қўйиладиган узун тўсин; синчли ёки каркасли иморатларнинг тепасидаги узун олд тўсини (қаранг Синч). С. учун диаметри 15—30 см ли ғўлалар ёки томонлари 15х30 см ли тўртбурчак ёғочлар танланади. С, одатда, узунасига яхлит бўлади. Агар иморат узун бўлса, бир неча калта тўсинлар бирбирига учмауч қилиб бириктирилади. С.га тўсинлар, стропила ва том ёпмалари (тунука, шифер ва бошқалар)нинг оғирлиги тушади. Шунинг учун С.лар бақувват материалдан қилинади. Синчли иморатларда С. ёгочдан, каркасли (металл) биноларда металлдан бўлиши мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |