Sartak
Сартак (? – 1256-йилда вафот этган) – Олтин Ўрда давлатининг иккинчи ҳукмдори. Ботунинг катта ўғли. Ёзма манбаларга кўра у насронийлик динига эътиқод қилган.
| Сартак | |
|---|---|
|
Сартакнинг ҳузурига Глеб Василковичнинг ташриф буюриши тасвири. | |
| Олтин Ўрда хони | |
| Салтанат | 1256 — 1256 |
| Ўтмишдоши | Боту |
| Давомчиси | Улагчи |
| Туғилиши | номаълум |
| Вафоти | 1256 |
| Дафн этилган жой | |
| Отаси | Боту |
Биографияси
Ботунинг тўнғич ўғли. „Вассоф тарихи“да келтирилган маълумотларга кўра, 1240—1242-йилларда мўғулларнинг ғарбга юришларида иштирок этган. Саё дарёси бўйидаги венгерлар билан бўлган жангда айланма манёвр ҳаракатига бошчилик қилган (бу манёвр жанг натижасини ҳал қилган). 1246—1255-йилларда „русларга боғлиқ ишларни назорат қилувчи шахс“ вазифасини бажарган. Киракос Гандакецининг маълумотларига кўра, Сартак черков ва насронийларнинг аҳволини анча енгиллаштирган, руҳонийлар ва черковни солиқлардан озод этиш ҳақида фармон чиқарган[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |