Sarvar Abdullayev
Абдуллаев Сарвар (1970-йил, Тошкентда туғилган) — шарқшунос олим. ТошДСҲИнинг 1996-йил битирувчиси, шарқшунос-филолог-арабшунос. Фалсафа фанлари номзоди, доцент.
| Абдуллаев Сарвар | |
|---|---|
| Таваллуди |
1970-йил Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Миллати | ўзбек |
| Соҳаси | Шарқшунослик Арабшунослик |
| Иш жойлари | ТошДСҲИда, ЎзР Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Диний ишлар бўйича қўмита, шаҳар ҳокимияти Музейлар бошқ. бошлиғи, котибиятининг мудири Кимё технология институти |
| Дини | Ислом |
Меҳнат фаолияти
1990 — 1995-й. — „Истиқлол нури“ газетаси мухбири; 1995 — 1997-й. ТошДСҲИда араб тили ўқитувчиси; 1997-й. — Қоҳира университетида малака оширувчи; 1997—1998-йиллар — Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Диний ишлар бўйича қўмитанинг биринчи даражали мутахассиси; 1998 — 2002 йй. — шаҳар ҳокимияти котибиятининг мудири; 2002-йилдан Тошкент шаҳар „Маънавият ва маърифат“ маркази директори. 2010-йилдан Музейлар бошқ. бошлиғи. 2011й. дан таълим соҳасига ўтиб ҳозирги пайтда Кимё технология институтида фалсафа ва маънавият асослари кафедраси доценти. Илмий йўналиши — диншунослик. 30 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 2004—2010-йиллар ЎзР Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати. [1]
Илмий ишлари:
Номзодлик диссертацияси мавзуси: „Свобода вероисповедания и ислам в Узбекистане“, — Ташкент, 2002.
- Диний экстремизм ва фундаментализм // Жамият ва бошқарув. — Тошкент, 2000. — № 4. — C. 59 — 60.
- Ўзбекистонда ижимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний ташкилотларнинг ўрни // Шарқшунослик. -Т., 2001. -№ 1. -Б.82—84.
- Ислом — бағрикенглик дини // Истиқлол йиллари: миллий-диний қадриятларнинг халққа қайтиши. — Тошкент, 2001. — № 7. — Б.38 — 44.
- Бағрикенглик // Туркистон. -Т., 2001. -№ 76-77.
- Ислом манбаларида эътиқод эркинлиги масалалари // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахборотномаси. -Т., 2002. -№ 1. -Б. 4-8.
- Диний ақидапарастликнинг ғоявий илдизлари // Тафаккур. -Тошкент, 2002. -№
- Диний экстремизмга қарши курашнинг муҳим масалалари // Имом Бухорий сабоқлари. -Тошкент, 2003. -№ 4. -Б. 20-25.
- Кимни зоҳид дейдилар? // Шарқ машъали. -Т., 2004. -№ 1. — Б. 45-47.
- Ислом ва диний бағрикенглик // Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик (илмий тўплам). -Т., 2008. -Б.56-57.
- Эй, Фарзанд: Ёшларни ёт ғоялардан асрашга бағишланган илмий методик қўлланма. -Т., 2009. -Р.Обидов билан ҳаммуалифликда.
- Алишер Навоий асарларида комил инсон ғоялари // Фалсафа ва ҳуқуқ. -Тошкент, 2013. -№ 3.
- Қуръони каримда носих ва мансух масалалари // Имом Бухорий сабоқлари. Т., 2014. -№ 5. -Б. 25-29.
- Экстремизм иллатига қарши курашнинг маърифий асослари // Тасвир. -Т., 2014. -№ 23. -Б. 5-6.
- Диний ақидапарстликнинг олдини олиш муаммолари // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахборотномаси. -Т., 2015. -№ 2. -Б. 14-18.
- Диний экстремизм ва фундаментализмга қарши кураш бўйича дарс ишланмалари (2015).
- Ёшлар онгида кексаларни улуғлаш фазилатларини шакллантиришда диний қадриятларнинг ўрни // Ломоносов номидаги МДУ Тошкент филиали конференсия материаллари. 2015. -Б. 49-52.
- Ахлоқда тақлид ва унинг манбалари // „Глобаллашув ва миллий-маънавий тараққиёт тенденсиялари“ (илмий тўплам). — Т.: ТКТИ, 2015. -Б.316-317.
- Амир Темур ва Темурийлар даври тарихини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари // „Тарихий манбашунослик, тарихнавислик, тарих тадқиқоти методлари ва методологиясининг долзарб масалалари“. ВИИ илмий назарий конференсия материаллари. -Т.: ТошДСҲИ, 2015. -Б.20-21.
- Тақдир, ирода ва ихтиёр // Тафаккур. Т., 2016. -№ 2. -Б. 22-25.
- Қуръон: шубҳалар ва ҳақиқат // ТИУ. Илмий таҳлилий ахборот. -Т., 2016. -№ 3. — Б.33-36.
- Қуръони каримда носих ва мансух масаласи //Имом Бухорий сабоқлари. Т., 2016. -№ 3. — Б.19-22.
- Ислом фалсафасида тақдир категорияси // Диншуносликнинг долзарб муаммолари ВИИИ конференсия тўплами. -Т., 2016. -Б.323-327.
- Диний ақидапарстликнинг олдини олиш муаммолари // Тошкент ислом университети илмий-таҳлилий ахборотномаси. -Т., 2015. -№ 2. -Б.14-18.
- Ёшлар онгида кексаларни улуғлаш фазилатларини шакллантиришда диний қадриятларнинг ўрни // Ломоносов номидаги МДУ Тошкент филиали конференсия материаллари. 2015. -Б.49-52.
- Диний бағрикенгикни таъминлашнинг муҳим масалалари // Замонавий диншунослик масалалари (илмий тўплам). -Т.: ТИУ, 2016. -Б. 394-398.
- Темурийлар тарихини ўрганишнинг ўзига хос хусусиятлари // Тарихий манбашунослик (илмий конференсия тўплами). -Т., 2016. -Б. 20-22.
- Ёшлар маънавий-ахлоқий тарбиясида ҳадисларнинг аҳамияти // Иқтисодиёт университети. Илмий конференсия тўплами. -Т., 2016. -Б. 599-605.
- Динлараро бағрикенглик барқарорлик омили сифатида // Миллий ва умуминсоний маданиятлар уйғунлиги. Илмий конференсия материаллари. -Т., 2017. -Б. 494-496.
- Ижтимоий фанларни ўқитиш методикаси: муаммо ва ечимлар // Илмий тўплам. -Т., 2017. -Б. 238-239.
- Юксак туйғуларнинг бадиий талқини // Салжуқ университети. Илмий тўплам. -Туркия, 2018. -Б. 545-553.
- Ишқ ва тафаккурнинг фалсафий таҳлили // Фанлар академияси. -Т., 2019. -№ 1. -Б. 29-35.[1]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси 2021, с. 19—22.
Адабиётлар
- Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси, Тошкент, 2021 — 19—22-бет.