Сарвар Илҳомжон ўгли Каримов (русча: Сарвар Ильхом оглы Каримов 1996-йил 25-декабр, Жиззах) – Ўзбекистонлик футболчи, дарвозабон позициясида ўйнайди. Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси таркибида 2013 ва 2015-йилги жаҳон чемпионатларида иштирок этган. Ҳозирда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоаси футболчиси.

Сарвар Каримов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сарвар Илҳомжон ўгли Каримов
Таваллуд санаси 1996-йил 25-декабр (1996-12-25) (29 ёш)
Таваллуд жойи Жиззах, Ўзбекистон
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бунёдкор
Рақами 71
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2010—2014 Локомотив
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2016 Локомотив 1 (0)
2017 Сўғдиёна 3 (0)
2018 Локомотив 0 (0)
2018—2020 Қўқон 1912 3 (0)
2020— Бунёдкор 20 (0)
Миллий терма жамоа
2012—2013 Ўзбекистон У-17 12 (0)
2014—2015 Ўзбекистон У-20 5 (0)
2016—2018 Ўзбекистон У-23 2 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

2017-йилги мавсумни Жиззахнинг „Сўғдиёна“ жамоаси сафида бошлади. Жиззахликлар жамоаси таркибида ярим мавсум ўйнагача, ёзги трансфер ойнаси вақтида „Локомотив“ жамоаси сафига қайтди[1]. 2018-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида „Локомотив“ жамоасидан „Қўқон 1912“ жамоаси таркибига ўтди[2][3]. 2020-йилги мавсум олдидан Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[4]. 2024-йил январ ойида „Бунёдкор“ жамоаси билан шартномасини узайтирган[5].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „Давралар оралиғида Олий лига клубларида юз берган ўзгаришлар“. 2023-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
  2. ↑ „"Қўқон-1912"нинг янги футболчилари қайси рақамларда ўйнаши ма’лум бўлди (фото)“. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
  3. ↑ „Расман! "Қўқон-1912" 5 футболчи билан шартнома имзолади“. 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
  4. ↑ „«Бунёдкор» бир қатор футболчилар билан шартнома имзолади“. 2023-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.
  5. ↑ „"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди“ (2024-йил 7-январ).
  6. ↑ „Ғолиблик йўли“. 2025-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.

Ҳаволалар