Sarvepalli Radhakrishnan

Сарвепалли Радҳакришнан (1888.5.9, Андҳра Прадеш штати — 1975.17.4, Мадрас) — Ҳиндистон вице-президенти (1952—62), президенти (1962—67), файласуф олим, давлат ва сиёсий арбоб, дипломат. Мадрас университетида таҳсил олган. Майсур университетида профессор (1918—26), Калкутта университетида фалсафа кафедрасининг мудири (1921—31). Ҳиндистон файласуфлар жамиятининг президенти (1927—50), Андҳра (1931—36) ва Банорас унтларида бошканслер (1939—40). УНЕСCОда Ҳиндистон делегациясининг раҳбари (1946 — 50), Ҳиндистоннинг СССРдаги элчиси (1949—52). Деҳли университетида канслер (1953—62), Оксфорд университетида профессор, Москва давлат университетида профессор (1956). Халқ озодлик ҳаракатида фаол иштирок этган. Маҳатма Ганди ва Жаwаҳарлал Нерунинг сафдоши. Р. мустамлака тизимини тугатишга даъват қилган, ҳарбий уюшмаларни қоралаган, урушлардан воз кечишга чақирган. Р. кўплаб фалсафий ҳамда адабиёт, таълим, тарих, сиёсатга оид асарлар муаллифи. Р.нинг 2 жилддан иборат "Ҳинд фалсафаси" асари рус тилига таржима қилинган[1].
Манбалар
- ↑ Индийская философия, т. 1—2, М., 1956-1957
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |