Сасча Бигалке (талаффузи: Саша Бигалке; 1990-йил 8-январда туғилган) — немис собиқ профессионал футболчиси, ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Сасча Бигалке
Бигалке 1. ФC Кöлнда, 2014-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Сасча Бигалке
Таваллуд санаси 1990-йил 8-январ (1990-01-08) (36 ёш)
Таваллуд жойи Wест Берлин, Германия
Бўйи 1.67 м
Амплуаси Ҳужумкор ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000-1999 Реиниcкендорфер Фüчсе
1999—2007 Ҳертҳа БСC
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2007—2011 Ҳертҳа БСC ИИ 51 (7)
2008—2011 Ҳертҳа БСC 1 (0)
2011—2012 СпВгг Унтерҳачинг 42 (8)
2012—2014 1. ФC Кöлн 17 (2)
2012—2014 1. ФC Кöлн ИИ 3 (0)
2014—2021 СпВгг Унтерҳачинг 150 (34)
Миллий терма жамоа
2005—2006 Германия У16 9 (2)
2006—2007 Германия У17 26 (11)
2007—2008 Германия У18 3 (1)
2008—2009 Германия У19 6 (5)
2009—2010 Германия У20 3 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Бигалке ўзининг профессионал фаолиятини „Ҳертҳа БСC“ жамоасида бошлаган ва дебютини 2008-йилнинг 31-июлида 2008—2009-йилги УЭФА кубоги биринчи саралаш босқичи жавоб учрашувида „Нистру Отаcи“ га қарши ўтказган. 2011-йил январ ойида Арминиа Биэлефелдга ўтишни режалаштирган эди, бироқ Бигалке трансфер тугашига оз вақт қолганда оёғини синдириб олгач, келишув бекор бўлди. „Ҳертҳа“ сафида бор-йўғи битта лигада ўйнаганидан сўнг, 2011-йил июл ойида СпВгг Унтерҳачингга текинга ўтди. 

Сасча 45 ўйинда (лига ва кубок) тўққизта гол урди ва ўн иккита голли узатмани амалга оширди. ДФБ-Покалнинг 1. ФC Кöлнга қарши ўйинда ўйнаганидан сўнг, рақиб жамоа мураббийларининг эътиборини тортди ва 2012-йилнинг августида, трансферлар ойнасининг сўнгги кунида улар билан шартнома имзолади. Тахминларга кўра, трансфер нархи 400 000 еврони ташкил этган[1].

1.ФC Кöлн учун биринчи мавсумида Бигалке 16 ўйинда муносиб рол ўйнади, улардан саккизтасида асосий таркибда тушди. 2013—2014-йилги мавсумолди жараёнларда унга маҳаллий СФ Троисдорф жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида рақиб дарвозабони жароҳат етказиб қўйди[2]. Кейинчалик, у деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди

2014-йил 22-июлда 1. ФC Кöлн Бигалке ва яна тўрт нафар ўйинчи бошқа асосий жамоада ўйнамаслигини эълон қилди. Бунинг ўрнига уни клубни тарк этишга чақиришди ва иккинчи жамоа билан машғулотларда қатнашишга мажбур бўлди[3]. Унинг шартномаси ўзаро келишувга кўра[4] бекор қилинди ва Унтерҳачингга бепулга қайтишга муваффақ бўлди. Сасча улар билан бир йиллик шартнома имзолади, шартномада яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор эди[5].

Бигалке 2021-йилнинг март ойида жароҳатлар туфайли футболдан кетган[6].

Фаолият статистикаси

25-июн, 2020-йилги ҳолат бўйича

Клубларда

Клуб, мавсум ва мусобақа бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Бошқа Жами Мнб.
Дивизия Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Ҳертҳа БСC ИИ 2007-08 НОФВ-Оберлига Норд 7 3 — — 7 3 [7]
2008-09 Регионаллига Норд 18 2 — — 18 2 [7]
2009-10 Регионаллига Норд 23 2 — — 23 2 [7]
2010-11 Регионаллига Норд 3 0 — — 3 0 [7]
Жами 51 7 — — 51 7 —
Ҳертҳа БСC 2008-09 Бундеслига 0 0 0 0 1 0 1 0 [7]
2009-10 Бундеслига 1 0 0 0 2 0 3 0 [7]
Жами 1 0 0 0 3 0 4 0 —
СпВгг Унтерҳачинг 2011-12 3. Лига 35 6 2 1 — 37 7 [7]
2012-13 3. Лига 7 2 1 0 — 8 2 [7]
Жами 42 8 3 1 — 45 9 —
Кöлн 2012-13 2. Бундеслига 16 1 2 0 — 18 1 [7]
2013-14 2.Бундеслига 1 1 0 0 — 1 1 [7]
Жами 17 2 2 0 — 19 2 —
Кöлн ИИ 2012-13 Регионаллига Wест 1 0 — — 1 0 [7]
2013-14 Регионаллига Wест 2 0 — — 2 0 [7]
Жами 3 0 — — 3 0 —
СпВгг Унтерҳачинг 2014-15 3. Лига 8 0 0 0 — 8 0 [7]
Жами 8 0 0 0 — 8 0 —
СпВгг Унтерҳачинг 2015-16 Регионаллига Баерн 12 6 0 0 — 12 6 [7]
2016-17 Регионаллига Баерн 34 19 1 0 2 1 37 20 [7]
2017-18 3. Лига 36 4 1 0 — 37 4 [7]
2018-19 3. Лига 33 2 0 0 — 33 2 [7]
2019-20 3. Лига 25 2 0 0 1 0 26 2 [7]
Жами 140 33 2 0 3 1 145 34 —
Жами фаолияти 262 50 7 1 6 1 275 52 —

Терма жамоада

Мавсум Терма жамоа Иштирок Голлар
2005—2006 Германия У16 9 2
2006—2007 Германия У17 26 11
2007—2008 Германия У18 3 1
2008—2009 Германия У19 6 5
2009—2010 Германия У20 3 1

Манбалар

  1. ↑ „Бигалке зу Кöлн“ (олмонча). абендзеитунг-муэнчен.де (31-август 2012-йил). Қаралди: 24-июл 2014-йил.
  2. ↑ „Кöлнер Бигалке эрлеидет ин Тесцпиэл Креузбандрисс“ (олмонча). руҳрначричтен.де (22-июн 2013-йил). 2017-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2014-йил.
  3. ↑ „Эин Қуинтетт стеҳт им Абсеиц“ (олмонча). рундсчау-онлине.де (22-июл 2014-йил). 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-июл 2014-йил.
  4. ↑ „Сасча Бигалке верлäсст ден ФC“ (олмонча). фc-коэлн.де (18-август 2014-йил). Қаралди: 28-август 2014-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „ФC-Абганг: Сасча Бигалке wечселт нач Унтерҳачинг“ (олмонча). эхпресс.де (25-август 2014-йил). 2015-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-август 2014-йил.
  6. ↑ „Бигалке беэндет Карриэре: Ич wоллте ничт ауф дер Траге вом Платз гебрачт wерден“ (де-ДЕ). киcкер (9-март 2021-йил).
  7. ↑ 7,00 7,01 7,02 7,03 7,04 7,05 7,06 7,07 7,08 7,09 7,10 7,11 7,12 7,13 7,14 7,15 7,16 7,17 „Сасча Бигалке » Cлуб матчес“. Wорлд Фоотбалл. Қаралди: 22-феврал 2018-йил.

Ҳаволалар