Saskachevan
Саскачеван — Канаданинг марказий қисмидаги провинсия. Майдони 651 минг км². Аҳрлиси 1,01 млн. киши (2002). Маъмурий маркази — Рижайна ш. С. ҳудудининг аксари қисми Лаврентий қирларида, жан. эса Буюк текисликларда жойлашган. Энг катта дарёси — Саскачеван. Шим.шарқи игна баргли ўрмонлар, жан.ғарби ўрмондашт ва даштдан иборат. Мамлакатдаги қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 1/3 қисми Саскачеван Кх.да экспорт учун буғдой етиштирилади. Чорвачиликда қорамол, чўчқа боқилади; паррандачилик ривожланган. Калий тузлари, нефт, гелий, мис, уран рудалари қазиб олинади. Озик,овқат, кимё, нефтни қайта ишлаш, қора металлургия, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, ёғочсозлик, селлюлозақоғоз саноати корхоналари бор. С. оркали ТрансКанада темир йўл ва автомобил йўллари, нефт ва газ қувурлари ўтган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |