Сассиқковрак (Ферула фоэтида) -зирадошлар оиласига мансуб монокарп ўт. Пояси йўғон, бўйи 1,5–2 м. Ўрта Осиёдаги чўл ва ярим чўлларда, шунингдек, Эрон ва Афғонистонда ўсади. Апрелда гуллаб, май ойида мева тугади ва қурийди. Ҳар тупи 200 г гача уруғ беради. Пишган меваси таркибида протеин, азоциз экстрактов моддалар, иддизида крахмал, елимсмола бор. С. доривор ўсимлик. Елимсмоласи зарарли ҳашаротларни йўқотишда кўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил