Sasuke Uchiha
Сасуке Учиҳа (японча うちはサスケ) — Наруто ва Боруто номли Манга ва Аниме сериясидаги асосий қаҳрамонлардан бири[1]. Коноҳа махфий қишлоғидаги Нинза, Учиҳа сулоласининг сўнгги аъзоларидан бири. Бутун сулолани қатл қилган акаси Итачи Учиҳа дан қасос олишни мақсад қилган. Сакура Ҳарунонинг турмуш ўртоғи, Сарада Учиҳанинг отаси[2]. Ушбу қаҳрамон Наруто муҳлислари орасида машҳурдир.
| Сасуке Учиҳа | |
| Ижодкор: | Масаши Кишимото |
| Биринчи тилга олиниши: | Манга 1-қисм
Аниме 3-қисм |
| Жинси: | Эркак |
| Яшаш жойи: | Коноҳа махфий қишлог'и |
| Туғилган куни: | 23-июл |
| Оиласи: | Фугаку Учиҳа (отаси, вафот этган)
Микото Учиҳа (онаси, вафот этган) Итачи Учиҳа (акаси, вафот этган) Сакура Ҳаруно (турмуш о'ртог'и) |
| Фарзандлари: | Қизи – Сарада Учиҳа |
| Унвони: | Наруто: генин
Наруто Шиппуден: генин Наруто Гаиден: жонин |
Куч ва қобилиятлари
Сасуке Учиҳа сулоласи вакили бўлгани туфайли тўртта асосий кўз қобилиятларидан бири бўлган Шарингандан фойдалана олади. Асосий элементи олов, иккинчиси эса электр. У олов элементини жуда яхши билади. Лекин, олов ўрнига электр элементидан фойдаланади. Электр элементи билан қўллайдиган асосий услуби Чидори. Акаси Итачини ўлдирганидан кейин Шаринганнинг юқори даражаси бўлган Мангекёу Шаринганга эга бўлади. Сасуке Мангекёу Шаринган орқали Сусанўо ва Аметарасуни фаоллаштира олади (ушбу услубларни акаси туфайли қўлга киритган). ИВ Катта Нинза Урушида Риннеган кўз қобилиятига эга бўлади.
Манбалар
- ↑ „Наруто“ (2022-йил 27-май). Қаралди: 2022-йил 5-феврал.
- ↑ „Саске Учиха“. Қаралди: 2022-йил 5-декабр.