Саттор Ярашев (1915.26.2, Вобкент тумани — 1991.13.2, Тошкент) — хонанда (лирикдраматик тенор), созанда (танбур), Ўзбекистон халқ артисти (1959). Тўла, ниҳоятда кучли, чиройли ва таъсирчан овоз соҳиби. Ижрочилик услуби опера хонандалиги ҳамда миллий ашулачилик анъаналарининг уйғунлашувига асосланган. Москвадаги Ўзбек опера студияси (1952), Тошкент консерваторияси (1972)ни тугатган. Ашулачилик ва танбур ижрочилигини Э. Курбоновдан, кейинчалик мумтоз ашула йўлларини Ю. Ражабий, О.Нуриддиновлардан ўрганган. Вобкент туман кз—сз театри артисти (1934-йилдан) ва директори (1938—40), Бухоро театри (1940—43), Янгийўл театри (1943—44), „Тошсовет“ номли театр (1944—47) артисти. Бу даврда ўзбек мусиқали драмаларида Тоҳир („Тоҳир ва Зуҳра“; Т. Жалилов), Му қанна („Муқанна“; Ю. Ражабий ва Г. Мушел), Фарҳод („Фарҳод ва Ширин“; Ю. Ражабий ва бошқаНадеждин) ва бошқалар образларни яратган. 1952— 70 йилларда Навоий театрида яккахон хонанда бўлган, 1967-йилдан Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида дарс берган. Унинг истеъдоди, айниқса, Қайс („Лайли ва Мажнун“, Т. Содиқов, Р.Глиэр), Чўпонали („Майсаранинг иши“, С.Юдаков), Моний, Фурқат („Дилором“, „Шоир қалби“, М. Ашрафий), Йўлчи („Зулматдан зиё“, Р. Ҳамроев), Равшан („Кўр ўғли“, У.Ҳожибеков) ва бошқалар партияларда намоён бўлган. Консерт репертуаридан мақом йўллари ва мумтоз ашулалар („Ушшоқ“, „Дугоҳ“, „Сегоҳ“, „Феруз“, „Мискин“), бастакорлар асарлари („Қонга боцин“, Ж. Султонов ва бошқалар), ўзбек композиторлари асарлари („Жон Ўзбекистон“, С.Юдаков; „Ватан“, М.Бурҳонов; „Пахтакорларга“, Д.Зокиров) ўрин олган. Я. ижодига бағишланган видеофилм ва телефилм (1989) суратга олинган[1].

Саттор Ярашев

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил