"САТУРН" — Американинг 1964—67 йилларда яратилган 2 ва 3 босқичли серияли элтувчи ракеталари (ЭР) номи ва уларни ишлаб чиқиш дастури; "Аполлон" космик кемаси, "Скайлеб" орбитал стансияси ва баъзи ер сунъий йўлдошларини учиришда қўлланган. "С1" ва "С.1Б" — икки босқичли ЭР. "С.1Б" — "Аполлон" космик кемаларини Ер атрофидаги орбитага учиришда қўлланган. Старт олди массаси 590 т, диаметри 6,5 м, узунлиги 68,3 м. Максимал фойдали юки 18,1 т. "С.5" — уч босқичли ЭР, "Аполлон" космик кемаларини Ер атрофи ва Ой атрофи орбиталарида ҳамда космонавтларни Ойга элтишда қўлланган. Старт олди массаси 2950 т, максимал фойдали юки 140 т га яқин, диаметри 10,1 м, уз. 85,6 м.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил