Saturn (xudo)
Сатурн — Қад. Рим мифологиясида экинлар худоси, деҳқончилик ҳомийси. С. Италиянинг жуда қад. подшоси ҳисобланган, у халқни деҳқончиликка, соҳибкорликка ўргатган. Унинг даври ялпи тенглик, маъмурчилик ва тинчлик барқарор бўлган "олтин аср" замонаси эди. С. шарафига ҳар йили декабр ойида дабдабали ва қувноқ сатурналия байрами ўтказилган. С. узун соқолли ва қўлида ўроғи бўлган одам шаклида тасвирланган. Мил. ав. 3аср охири ва ИИ аср бошидан С.га сиғиниш юнонлар худоси Кроносга сиғиниш билан қўшилиб кетди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |