Сатурналия (лот. Сатурналиа) — Қад. Римда ҳар йили Сатурн шарафига нишонланадиган байрам. Қишки тенг кунлик чоғида ҳосил йиғиб олингач, ўтказилган. Байрам карнавал тусида бўлиб, унда куллар хожалари билан "тенг" ҳисобланганлар, ҳатто хожалари уларга мулозамат ҳам қилган, фақирфуқароларга пуллар тарқатилган. С. маросими, бирбирига совға бериш одати христианларнинг Рождество байрами удумларида сақланиб қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил