Satya Nadella
Сатя Наделла (телугу алифбосида: సత్యనారాయణ నాదెళ్ల; 1967-йил 19-августда туғилган) — Америкалик асли келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган топ менежер. 2014-йил 4-февралдан Миcрософт бош директори лавозимида фаолият юритмоқда[1][2].
| Сатя Наделла | |
|---|---|
| సత్యనారాయణ నాదెళ్ల | |
|
| |
| Таваллуди |
1967-йил 19-август |
| Фуқаролиги |
|
| Турмуш ўртоғи | Анупама Наделла (1992-йилда уйланган) |
| Болалари | 3 та |
| Веб-сайти | ҳттпс://неwс.миcрософт.cом/эхеc/сатя-наделла/ |
| Имзоси | |
|
| |
Таржимаи ҳоли
Сатя Наделла 1967-йилда Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган. Ҳайдаробод давлат мактаби (Ҳйдерабад Публиc Счоол)ни тамомлагандан кейин у Мангалор университетига ўқишга киради ва у ерда электр муҳандиси илмий даражасини олади. Амера Қўшма Штатларига келгач у Висконсин-Милуоки университетида ахборот технологиялари бўйича магистратурада ҳамда Чикаго университети қошидаги Бут номли бизнес мактаби (Чиcаго Боотҳ Счоол оф Бусинесс)да таҳсил олади.
1992-йилда Миcрософтга киришдан олдин Сатя Наделла Сун Миcросйстемс компаниясида ишлаган.
Миcрософт корпорациясида Наделла онлайн хизматлар кўрсатувчи Р&Д бўлимига вице президент этиб тайинланади[3], кейинчалик бизнес бўлими ва „булутли“ хизматлар раҳбари бўлди. 2014-йил 4-февралда Сатя Наделла Стивен Баллмер ўрнига Миcрософт бош директори этиб тайинланди.
2017-йил 26-сентябрда Сатя Наделланинг „Ҳит Рефреш“ номли автобиографик китоби чиқди[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Сатя Наделланинг Миcрософт расмий веб сайтидаги саҳифаси.