Сатяграха (санскритча — ҳақиқат қатийликда) — ҳинд халқининг инглиз мустамлакаси давридаги кураш шаклларидан бири. М. Ганди томонидан ХХ аср бошида ишлаб чиқилган. Бунда курашнинг турли хил усуллари, мутлақо тинчлик воситалари — митинглар ўтказиш, ҳукуматга арзномалар билан мурожаат қилиш, иш ташлашлар уюштириш, ҳукумат фармойишларини бажармаслик, соликдарни тўламаслик, ҳокимият билан ҳамкорлик қилмаслик, унга итоат этмаслик ва умуман куч ишлатмасдан курашишни билдиради. С. дастлаб М. Ганди томонидан ХХ аср бошида Жанубий Африкадаги ҳиндларни таҳқирлаш сиёсатига қарши ўтказилди. Ганди 1915-йилда Аҳмадобод шаҳрида С ғояларини тарғиб этувчи марказ "Сатяграха ашрам"ни тузди. 1918—22 йларда мамлакатда кўтарилган халқ озодлик ҳаракати давридан бошлаб С. ўтказиш кенг туе олди. С. туфайли Ганди Ҳиндистоннинг сиёсий ҳаётида катта шуҳрат қозонди. Мамлакатда халқ миллий озодлик ҳаракатининг ғалаба қилишида Гандининг С усули муҳим рол ўйнади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил