Сауд Алсаноусий

Жаҳонга машҳур Қувайт ёзувчиси
Таваллуди 1981-йил 27-май
Қувайт, Дамашқ
Ижод қилган тиллари Араб тилида
Фуқаролиги Қувайт фуқаролиги
Йўналиш насрий асарлар
Фаолият йиллари 2010-йилдан ҳозирга қадар
Фаолият тури Ёзувчилик
Жанр роман
Дебют "Кўзгу асири" (2010)
Мукофотлари Араб бадиий адабиёти бўйича халқаро мукофоти

Сауд Алсаноусий (арабча: سعود السنعوسي‎‎) (1981-йил 27-майда туғилган) — қувайтлик ёзувчи ва журналист. Унинг дебют романи "Кўзгу асири" (2010) Лейла Усмон мукофотига сазовор бўлди. 2011-йилда унинг "Бонсаи ва чол" қиссаси Ал-Араби журнали ва ББC Арабиc томонидан ташкил этилган танловда ғолиб бўлган. Унинг "Бамбук пояси " романи ота-онаси Қувайт-Филиппин аралаш бўлган боланинг ҳар икки мамлакатда ўз ўрнини топиш учун кураши ҳақида ёзилган бўлиб, Араб бадиий адабиёти бўйича халқаро мукофотга сазовор бўлган (2013)[1][2].

Сауд Алсаноусий Қувайтда яшаган ва Ал-Қабас газетасида ишлаган.

Нашр қилган асарлари

  • Кўзгу асири (2010)
  • Бонсаи ва чол (2011)
  • Бамбук сопи (2012)
  • Хесса бувисининг сичқонлари (2015)
  • Ҳамам Ал Дар (Уй кабутарлари) (2017)[3]
  • Нақаат салеҳа (Салеҳанинг туяси) (2019)

Араб бадиий адабиёти бўйича халқаро мукофотга сазовор бўлгани

2012-йил оқшомларидан бирида ҳакамлар раиси Галал Амин қувайтлик ёш ёзувчи Сауд Алсаноуси 2013-йилда араб адабиёти бўйича халқаро мукофот (ИПАФ)ни қўлга киритганини эълон қилди.

Мен ўзим ва Қувайт учун жуда хурсандман, деди машҳур ёзувчи Сауд Алсаноусий ушбу оқшомда мукофотни олиш чоғида.

Алсаноусининг „Бамбук сопи“ асари мисрлик иқтисодчи ва ёзувчи Галал Амин раислик қилган 2013-йилги Араб бадиий адабиёти бўйича халқаро турнирнинг ҳакамлар ҳай’ати томонидан олти кишилик қисқа рўйхатдан танлаб олинди. Рўйхатда бошқа машҳур романлар, хусусан Иброҳим Эйссанинг машҳур „Устозимиз“, Ироқлик ёзувчи Синан Антуннинг „Ватан ва кўчиш“ романи „Ҳаил Марй“, саудиялик ёзувчи Муҳаммад Ҳасан Алваннинг „Қундуз“ оилавий ҳикояси, Жана Элҳассаннинг „Мен, у ва бошқа аёллар“ романилари ҳам мавжуд эди[4].


Филиппинга ташрифи

Сауд Алсаноусий романни ёзиш чоғида Филиппинга саёҳат қилган, унинг сўзларига кўра, бундан асосий мақсад ўз асари қаҳрамонларининг ҳаёти ва келиб чиқиши ҳақида кўпроқ малумот олиш бўлган. Унинг таъкидлаб ўтишича, кўпчилик қувайтликлар ва филиппинликлар, уларнинг ўзаро муносабабтлари ҳақида жуда кам билишади. ёзувчи ўз асари орқали бу каби бўшлиқларнинг нотўғри хаёллар билан тўлдирилмаслигига эришмоқчи бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтганБенедиcте Паге. „Сауд Алсаноуси wинс Интернатионал Призе фор Арабиc Фиcтион“. Тҳе Боокселлер (24-апрел 2013-йил). Қаралди: 23-апрел 2013-йил.</реф>.

Манбалар

  1. ↑ М. Лйнх Қуалей. „Паге-турнинг Новел бй Ёунг Куwаити Аутҳор Wинс 2013 ʻАрабиc Боокер’“. Арабиc Литературе (ин Энглиш) (23-апрел 2013-йил). Қаралди: 23-апрел 2013-йил.
  2. ↑ Бенедиcте Паге. „Сауд Алсаноуси wинс Интернатионал Призе фор Арабиc Фиcтион“. Тҳе Боокселлер (24-апрел 2013-йил). Қаралди: 23-апрел 2013-йил.
  3. ↑ „Сауд Алсаноуси он Ҳис Нехт Новел анд Wритинг Фром тҳе Перспеcтиве оф а Wоман“ (инглизча). Вогуэ Арабиа (8-март 2019-йил). Қаралди: 24-август 2019-йил.
  4. ↑ Бенедиcте Паге. „Сауд Алсаноуси wинс Интернатионал Призе фор Арабиc Фиcтион“. Тҳе Боокселлер (24-апрел 2013-йил). Қаралди: 23-апрел 2013-йил.

Ҳаволалар