Саутпорт (собиқ ГолдКост) — Австралиянинг денгиз бўйи иқлим курорти, Тинч океан соҳилида, Брисбен шаҳридан жанубда. Австралияда энг йирик сув спорти, туризм ва дам олиш зонаси (майдони 120 км² дан ортиқ). Аҳолиси 391,2 минг киши (1999). С. таркибида 20 дан ортиқ аҳоли пунктлари мавжуд. Дам олиш зонаси сифатида 1952-йилдан ривожланмоқда. Делфинарий, орнитология қўриқхонаси, музейлар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил