Саваş Ай (1954-йил 26-март – 2013-йил 9-ноябр) – турк газетаси ва телевидениеси журналисти, режиссёр, ссенарийнавис, продюсер, фотосуратчи ва актёр бўлиб, „А жамоаси“ (А Такıмı) мунозарали телекўрсатуви билан танилган.

Саваş Ай
Таваллуди 26-март 1954-йил
Газиантепа, Туркия
Вафоти 9-ноябр 2013-йил(2013-11-09)
(59 ёшда)
Истанбул, Туркия
Фуқаролиги турк
Касби журналист, режиссёр, ссенарийнавис, продюсер, фотосуратчи ва актёр
Фаолият йиллари 1974–2013

Саваş Ай 1954-йил 26-мартда Газиантепада актёр Турон Ай ва актриса Шукран оиласида туғилган. Мармара савдо академиясини тамомлагач, у 1974-йилда „Дунё“ бизнес ва иқтисодиёт газетасида журналистлик фаолиятини бошлади. Кейинчалик у „Терcüман“, „Ватан“, „Миллиет“, „Сабаҳ“ газеталари ва Ахажанс ахборот агентлигида ишлади. Саваş Айнинг 1993-йилда намойиш этила бошлаган „А жамоаси“ жуда машҳур мунозарали телекўрсатувлари АТВ, ТГРТ, Канал Д, Канал 6, Шоw ТВ, Флаш ТВ, Стар ТВ ва Канал 1 каби каналларда эфирга узатилган[1][2][3][4].

Саваş Ай сўнгги икки журналистдан бири сифатида 17 ёшли Эрдал Эрендан қамоқхонада интервю ва унинг сўнгги фотосуратини олди. Эрен 1980-йилги Туркия ҳарбий тўнтаришидан кейин қотилликда айбланиб қамоққа олинган, қамоқхонада қийноққа солинган ва вояга этмаган бўлишига қарамай дорга осилган[3][4].

1996-йилда суратга олинган „İстанбул Канатларıмıн Алтıнда“ („Қанотларим остидаги Истанбул“) филмида у ёрдамчи ролда ўйнаган. 2001-йилда у „Дансöз“ („Раққоса“) филмини суратга олди, унинг ссенарийсини ёзган ва ўзи ҳам рол ўйнаган, аммо филм муваффақият қозонмади[1][2][3]. 2007-йилда суратга олинган „Маскели Беşлер: Ирак“ („Ниқобли бешлик: Ироқ“) комедия филмида у „А жамоаси“ телестудиясида ўзини ўзи тасвирлаган[4].

Саваş Ай йиллар давомида томоқ саратони билан оғриган. Овозининг бузилиши туфайли у сўнгги йилларда ўз телекўрсатувларини давом эттира олмади. У 2013-йил 24-сентябрдан бери даволанган Саматя шаҳридаги касалхонада 2013-йил 9-ноябрда вафот этди[5]. Унинг қўшиқчи Улаш Жон Ай исмли ўғли ва Санем Долун Ай исмли қизи бор[1][2][3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Саваş Ай'ı кайбеттик!“ (Туркиш) (2013-йил 9-ноябр). 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Уста газетеcи Саваş Ай'ı кайбеттик“ (Туркиш) (2013-йил 9-ноябр). Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Саваş Ай яşамıнı йитирди“ (Туркиш) (2013-йил 9-ноябр). Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Топйıлдıз, Муҳсин.. „'Анлат Саваş Аби'не'“ (Туркиш) (2013-йил 9-ноябр). Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.
  5. ↑ Аксу, Фатма.. „Саваş Ай'ı кайбеттик“ (Туркиш) (2013-йил 9-ноябр). Қаралди: 2013-йил 9-ноябр.