Сава

Сава — Ғарбий Европадаги даре, Дунай дарёсининг энг серсув ўнг ирмоғи. Узунлиги 940 км, ҳавзасининг майдони 95 минг км². Алп тоғларидан бошланиб, ўрта ва қуйи оқимида Ўрта Дунай текислигидан оқади. Йирик ирмоклари: Купа, Уна, Дрина ва бошқа, асосан, Динара тоғлигидан оқади. Ўртача сув сарфи 1670 м³/сек. Қуйилиш жойидан 600 км масофада кема қатнайди. С. водийсида Любляна, Загреб ш.лари, қуйилиш ерида Белград ш. жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил