Саваге Гарден австралиялик поп-дуэт, 1997 — 2000 йилларда халқаро машҳурликка эришган. Гуруҳ Даррен Ҳаес (вокал) ва Даниэл Жонес (клавишлар, гитара)дан ташкил топган. Улар 90-йилларнинг оҳирида қатор ҳитларни яратганлар ва бугун уларнинг балладаси „Трулй Мадлй Деэплй“ билан шунингдек, „То тҳе Моон анд Баcк“, „И Кнеw И Ловед Ёу“ ва „И Wант Ёу“ қўшиқлари билан машҳурлар.

Саваге Гарден
Умумий маълумот
Келиб чиқиши Брисбейн
Мамлакат Австралия
Фаолият йиллари 1994 – 2001
Жанр поп, софт-рок, мелодик роcк
Лейбл Роадшоw, Cолумбиа, Сонй БМГ
Собиқ аъзолар Даррен Ҳаес
Даниэл Жонес
Вебсайт савагегарден.cом

Тарих

Ташкил топиши

1993-йили, мулти-инструменталчи ва продусер Даниэл Жонес Брисбейннинг газетаси Тиме Оффда ўзининг беш кишилик гуруҳи „Ред Эдге“ учун вокалчи қидирилаётгани ҳақида эълон беради. У пайтда университетда ўқиётган Даррен Ҳаес эълонга жавоб беради ва биринчи эшиттиришдан сўнг дарҳол гуруҳга таклид этилади.

1994-йилнинг июнида Даррен ва Даниэл карералигини бирга давом эттириш учун „Ред Эдге“ни тарк этишади. Янги дуэт „Саваге Гарден“ деб номланди — ном Анне Риcенинг Тҳе Вампире Чрониcлес („Ҳар бир инсоннинг онги ёввойи боғдир“) асаридан олинган. Даррен бу асарнинг муҳлиси эди.

Ўша йилнинг оҳирига жуфтлик демо ёзув учун етарли материал тўплаган эди, демони ёзиб улар дунёдаги бир нечта ёзув компанияларига юборадилар. 1995-йили дебют албомини ёзиш учун улар студияда ишлашни бошлайдилар.

Дебют албом

Файл:Дананддаррен.жпг
Даниэл Жонес ва Даррен Ҳаес

1996-йилнинг июлида дуэт „Роадшоw Мусиc“ лейбли остида ўзлигининг дебют сингли — „И Wант Ёу“ни релизлайдилар. Сингл Австралияда ҳитга айланади ва энг кўп сотилган сингл даражасига етади. Синглнинг муваффақияти кўпчилик АҚСҲ ёзув лейбллари орасида қизиқиш уйғотади, сентабр ойида Cолумбиа Реcордс курашда ғолиб чиқади ва гуруҳни ўз қарамоғига олади. Ноябрда иккинчи сингл „То тҳе Моон анд Баcк“ релизланади ва кейинги йилнинг январида #1 ўринга етади. „И Wант Ёу“ АҚСҲда 1997-йилнинг февралида релизланади, у ерда #4 ўринга чиқади ва тезда олтинлик унвонига эришади. „Трулй Мадлй Деэплй“ — гуруҳнинг учинчи австралиялик сингли мартда чиқади ва #1 ўринга етади, „И Wант Ёу“ эса Европада апрел ойида чиқади. Дуэтнинг дебют албоми Саваге Гарден мартда Австралиянинг чартларига #1 ўринда кириб боради ва 17 ҳафта давомида у ерда ушланиб туради — дунё бўйлаб албом икки ҳафтадан сўнг релизланади. Майнинг оҳирига келиб, „То тҳе Моон анд Баcк“ АҚСҲ радиоларида энг кўп тингланган қўшиқ деб топилди.

Июнда, Австралияда гуруҳнинг тўртинчи сингли „Бреак Ме Шаке Ме“ чиқади, АҚСҲда бу сингл #3 ўринга етади ва РИАА томонидан олтин деб баҳоланади. Августнинг оҳирига келиб, албом Австралияда 7 карра платинавий, Канадада уч карра платинавий ва Янги Зеландия ҳамда Сингапурда икки карра платинавий бўлади.

Ноябрда „Трулй Мадлй Деэплй“ АҚСҲдаги уларнинг учинчи релизи бўлади ва чартларда Элтон Жоҳннинг „Cандле ин тҳе Wинд 1997“ қўшиғидан ўтиб кетади. 1997-йилнинг оҳирига келиб, Ҳаес ва Жонес халқаро юлдузларга айланишади.

1998-йил январ гуруҳ дунё бўйлаб турини бошлаганида уларнинг олтинчи сингли „Алл Ароунд Ме“ чиқади. Йилнинг якунида „Трулй Мадлй Деэплй“ АҚСҲ радиоларида энг кўп тингланган қўшиқ деб топилади.

2005-йили гуруҳнинг дебют албоми Австралияда йигирма марта платинавий, АҚСҲда олти карра платинавий ва Буюк Британияда икки карра платинавий бўлади.

Аффирматион

1999-йил февралда „Тҳе Анимал Сонг“ Австралия ва АҚСҲда ҳитга айланади. Ўша сентабр яқинлашаётган янги албомнинг элчиси бўлган янги сингл: сокин, романтик баллада „И Кнеw И Ловед Ёу“ни кўради. Ноябрда дуэтнинг иккинчи албоми Аффирматион дунё юзини кўради. АҚСҲда платинавийлик унвонига эришиш бир ой вақтни талаб этди, катта ишни бу ерда „И Кнеw И Ловед Ёу“ сингли бажарди, у чартларда #1 ўринга чиқади ва оҳири платинавий бўлиб, АҚСҲда шу йили энг кўп тингланган қўшиқ деб топилади. Гуруҳ йилни Биллбоард Мусиc Аwарднинг икки мукофоти билан якунлайди. 2000-йил февралда „Cраш анд Бурн“ иккинчи албомнинг учинчи сингли бўлиб чиқади. Июнда Даррен Ҳаес италян тенори Луcиано Павароттининг Паваротти ва Дўстлар" ҳайрия консертида „'О Соле Мио“ таронасини ижро этади.

Файл:Трулймадлйcомплетелй.жпг
Трулй Мадлй Cомплетелй: Тҳе Бест оф Саваге Гарден — Саваге Гарденнинг энг буюк ҳитлари йиғилган компиляция

Тҳе сплит

2001-йил октабрида Саваге Гарден расмий ҳолда тарқалиб кетишганлигини эълон қиладилар ва дуэт ўзларининг бошқа-бошқа йўллари билан кетадилар. Даррен ўзининг биринчи яккаҳон албоми устида иш бошлайди. Биринчи сингл „Инсатиабле“ 2002-йили чиқади, Спин албоми ҳам ўша йилнинг ўзида дунё юзини кўради. Спин Буюк Британиянинг Топ 40та сингллар қаторига кирган бир нечта синглларни ҳадя этган, шу жумладан, „И Мисс Ёу“, „Странге Релатионшип“ ва „Cруш (1980 Ме)“.

Дарреннинг иккинчи яккаҳон албоми Тҳе Тенсион анд тҳе Спарк 2004-йили релизланади, унинг биринчи сингли „Поп!улар“ рақс ҳитига айланади. „Даркнесс“ сингли мавжудлигига қарамай, иккинчи албом дебют яккаҳон албомнинг муваффақиятини қайтара олмайди.

Трулй Мадлй Cомплетелй

Энг буюк ҳитлар термаси Трулй Мадлй Cомплетелй: Тҳе Бест оф Саваге Гарден 2005-йил 7 ноябрда, АҚСҲда 2006-йил бошларида чиқади ва Даррен Ҳаеснинг „Со Беаутифул“ номли янги синглини ўз ичига олади. Коллексия иккала студиявий албомдан йиғилган ҳитларни, бешта Б-сайдни ва Даррен Ҳаес томонидан яратилган иккита янги қўшиқни ўз ичига оларди. Релизнинг айрм вариациялари бир нечта мусиқий видео клипларни ўз ичига олган бонус ДВДга ҳам эга эди.

Даррен ва Даниэл қисқа вақт бирга ижод қилганларига қарамай, улар дунё бўйлаб 23 миллиондан ортиқ ёзувларини сотганлар ва Саваге Гарденни ўтган асрнинг энг муваффақиятли дуэтлардан бирига айлантирдилар.

Турлар

Тҳе Футуре оф Эартҳлй Делитес

Футуре оф Эартҳлй Делитес тури АҚСҲда То тҳе Моон анд Баcк Тоур деб аталди. Бу турнинг қисмларини „Бреак Ме Шаке Ме“ ва „Теарс оф Пеарлс“ қўшиқлари учун суратга олинган мусиқий видеоларда кўриш мумкин.

Аффирматион Wорлд Тоур

„Аффирматион“, „Чаинед то Ёу“ ва „Тҳе Бест Тҳинг“ қўшиқлари учун видеолар Аффирматион Wорлд Тоур вақтида суратга олинган. Турнинг Австралиядаги қисмида оператор командаси ҳам саҳна, ҳам саҳна орти воқеаларни ёзиб олади ва кейинчалик бу материаллар Суперстарс анд Cаннонбаллс ДВД/ВҲС’и учун ишлатилади.

Дискография

Албомлар

Йил Ном Маълумот Чарт поғоналари
АҚСҲ Буюк Британия Австралия
1997 Саваге Гарден
  • Биринчи студиявий албом
  • Формат: CД
3
2
1
1999 Аффирматион
  • Иккинчи студиявий албом
  • Формат: CД
6
7
1

Бошқа албомлар

Йил Ном Маълумот Чарт поғоналари
АҚСҲ Буюк Британия Австралия
1998 Саваге Гарден + Футуре оф Эартҳлй Делитес Бонус Ремикс Диск (2 CД)
  • Формат: CД
—
—
—
1998 Трулй Мадлй Деэплй — Ултра Раре Траcкс
—
—
—
2000 Аффирматион, Тҳе Б-Сидес
  • Б-сайдлар коллексияси
  • Формат: CД
  • Фақат Японияда релизланган.
—
—
—
2005 Трулй Мадлй Cомплетелй: Тҳе Бест оф Саваге Гарден
  • Энг буюк ҳитлар коллексияси
  • Формат: CД
—
25
11

Сингллар

Йил Ном Албом Энг юқори поғоналари
АҚСҲ Буюк Британия Австралия Канада Швейсария Австрия Франсия Швеция Финландия
1996 "И Wант Ёу" Саваге Гарден 4 11 4 1 21 14 15 11 -
1996 "То тҳе Моон анд Баcк" Саваге Гарден 24 3 1 - 16 - 11 11 -
1997 "Трулй Мадлй Деэплй" Саваге Гарден 1 (2) 4 1 (8) 1 7 2 9 2 13
1997 "Бреак Ме Шаке Ме" Саваге Гарден - - 7 - - - - 39 -
1997 "Универсе" Саваге Гарден - - 26 - - - - - -
1998 "Теарс оф Пеарлс" Саваге Гарден - - - - - - - 32 -
1998 "И Wант Ёу '98" Саваге Гарден - 12 - - - - - - -
1999 "Тҳе Анимал Сонг" Аффирматион 19 16 3 - - - - 3 -
1999 "И Кнеw И Ловед Ёу" Аффирматион 1 (4) 10 4 - 34 36 43 3 -
2000 "Аффирматион" Аффирматион - 8 16 - - - - 26 -
2000 "Cраш анд Бурн" Аффирматион 24 14 16 - - - - 28 -
2000 "Чаинед то Ёу" Аффирматион - - 21 - - - - - -
2000 "Ҳолд Ме" Аффирматион - 16 51 - - - - - -
2000 "Тҳе Бест Тҳинг" Аффирматион - 35 - - - - - - -

Видеолар ва ДВДлар

  • Саваге Гарден: Тҳе Видео Cоллеcтион (1998)
  • Тҳе Сторй Со Фар (1999)
  • Суперстарс анд Cаннонбаллс (2001)

Саундтреклар

  • „Трулй Мадлй Деэплй“ Мусиc Фром Анотҳер Роом (1998) филми учун
  • „Тҳе Анимал Сонг“ Тҳе Отҳер Систер (1999) филми учун
  • „Аффирматион“ Даwсонъс Cреэк филмининг #101, #108, #313 анд #316 (2000) эпизодлари учун

Мукофотлар ва ютуқлар

  • Дунё бўйлаб 23 миллиондан ортиқ албом сотилган.
  • Дунё бўйлаб 15 миллиондан ортиқ сингл сотилган.
  • Икки албом релизи билан Буюк Британиянинг албомлар чартида беш йил ушланиб туришган.
  • Буюк Британиянинг Топ 40 чарт синглларига 10 марта кирган. Улардан, 9таси Топ 20таликда ва тўрттаси Топ 10таликда.
  • „Аффирматион“ни 2000-йилги Сидней Олимпиадасининг ёпилиш маросимида ижро этганлар.
  • Ўрта ҳисобда Саваге Гарден ҳар бир албомини 12.5 миллион нуша билан сотганлар. Бу австралияликлар ичида рекорд.
  • „Аустралиан Реcординг Индустрй Ассоcиатион Мусиc Аwардс“ мукофотида бир йил ичида (1997) 10 марта ютганлари учун „Гинесс дунё рекордлари китоби“га киритилган.

Саваге Гарден

  • Австралиянинг АРИА албомлар чартида #1 ўринда дебютлайди ва у ерда 7 ҳафта давомида ушланиб туради.
  • УК Топ 200 албомлар чартида 102 ҳафта ушланиб туради (уларда 96таси кетма-кет), 1998-йил мартида #2 ўринда дебютлайди.

Аффирматион

  • Австралиянинг АРИА албомлар чартида #1 ўринда дебютлайди ва у ерда 6 ҳафта давомида ушланиб туради.
  • УК Топ 200 албомлар чартида 158 ҳафта ушланиб туради (уларда 99таси кетма-кет). 9 ҳафта Топ 10да ва 13 ҳафта Топ 20таликда.

= "Трулй Мадлй Деэплй"

  • Австралияда #1 ўринга етади, у ерда 8 ҳафта ушланиб туради ва икки карра платинавийлик унвонига эришади.
  • Биллбоард Ҳот 100 чартининг #1 ўрнига етади ва АҚСҲнинг Топ 10талигида 26 ҳафта ушланиб туради.
  • „Эурочарт Ҳот 100 Синглес“ чартида #1 ўринга етади.

Мукофотлар

1997

  • Чаннел В Аwардс (Ҳиндистон)
    • Энг яхши халқаро дебют сингл („И Wант Ёу“)
  • 11чи АРИА Мусиc Аwардс (Австралия) — рекорд 10та ютуқ:
    • Йил албоми (Саваге Гарден)
    • Йил сингли („Трулй Мадлй Деэплй“)
    • Йил қўшиғи („То тҳе Моон анд Баcк“)
    • Энг кўп сотилган сингл („Трулй Мадлй Деэплй“)
    • Энг яхши гуруҳ
    • Олға чиққан Артист — Албом (Саваге Гарден)
    • Энг яхши поп релиз („То тҳе Моон анд Баcк“)
    • Энг яхши мустақил релиз (Саваге Гарден)
    • Йил продусери (Чарлес Фишер, Саваге Гарден)
    • Йил инженери

1998

  • „ИФПИ“ — Платинавий Европа Мукофоти — Европада 1,000,000 (1998)дан ортиқ сотувлар учун.
  • 12чи „АРИА Мусиc Аwардс“ (Австралия):
    • Энг кўп сотилган албом (Саваге Гарден)
    • Буюк етишувлар учун Мукофот
  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Йилнинг қўшиқ ёзувчилари
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („И Wант Ёу“)

1999

  • 13чи „АРИА Мусиc Аwардс“ (Австралия)
    • Энг яхши поп релиз („Тҳе Анимал Сонг“)
  • 1999-йилнинг Биллбоард журналида берилган маълумотлар:
    • Топ Поп Артистлар (#3)
    • Қайноқ 100та сингл Артистлари Дуэт/Гуруҳ (#3)
    • Қайноқ 100та сингл (#4 — „Трулй Мадлй Деэплй“)
    • Топ 200 Албом Артистлари, Дуэт/Гуруҳ (#4)
    • Топ 200 Албомлар (#9 — Саваге Гарден)
    • Топ 200 Албом Артистлар (#10)
  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („Трулй Мадлй Деэплй“)

2000

  • Америка радиоларида энг кўп қўйилган қўшиқ („И Кнеw И Ловед Ёу“)
  • „Wорлд Мусиc Аwардс“ (Монако)
    • „Жаҳонда энг кўп ёзувларини сотган австралиялик гуруҳ“
  • 14чи „АРИА Мусиc Аwардс“ (Австралия)
    • Энг кўп сотилган албом (Аффирматион)
  • „Биллбоард Мусиc Аwардс“ (АҚСҲ)
    • Энг яхши АC видео („И Кнеw И Ловед Ёу“)
    • Йилнинг энг яхши АC қўшиғи („И Кнеw И Ловед Ёу“)
    • Йилнинг энг яхши АC артисти
  • „БРМБ Мусиc Радио Аwард“
    • Энг яхши халқаро гуруҳ
  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Энг кўп қўйилган австралиялик иш („Тҳе Анимал Сонг“)
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („Трулй Мадлй Деэплй“)

2001

  • 18чи „АСCАП Поп Мусиc Аwардс“
    • Йил қўшиғи (2001)
  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („И Кнеw И Ловед Ёу“)

2002

  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Энг кўп қўйилган австралиялик иш („Ҳолд Ме“)
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („Cраш анд Бурн“)

2003

  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („И Кнеw И Ловед Ёу“)

2004

  • „АПРА Мусиc Аwардс“
    • Чет элда энг кўп қўйилган австралиялик иш („И Кнеw И Ловед Ёу“)

Рағбатланиш

Ҳаволалар