Саванна (испанча Сабана) — тропик ўрмонлар ва чўллар оралиғида таркиб топган биом типи. Саванна қурғоқчил ва сернам мавсумлар аниқ алмашинадиган ва йиллик ёғин 250–2000 мм бўлган шароитларда ривожланади. Африкада материкнинг 40% Сдан иборат. Саваннада бўлиқ ўтлар (1м дан 3 м гача ва баъзан ундан ҳам баланд, асосан, ғалла гуллилар) орасида якка ва тўптўп дарахтлар ҳамда буталар усади. Улар соябонсимон кўринишга эга. Африка Саваннасига ўхшаш зоналар Жанубий Америка (кампос, лянос), Жанубий Осиё ва Австралиянинг шимоли-шарқида қам учрайди (яна қаранг Саванна зоналари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил