САВАР (Саварт) Феликс (1791.30.6, Мезер — 1841.16.3, Париж) — франсуз физиги, Париж Фанлар академияси аъзоси (1827-йилдан). Маълумоти бўйича врач. Париждаги хусусий ўқув юртида физика бўйича профессор (1820-йилдан). Илмий ишлари акустика, электромагнетизм ва оптикагаоид. 1820-йилда Ж.Б.£ио билан бирга ток ҳосил қилаетган магнит майдони кучланганлигини аниқлайдиган қонун (П.Лаплас кейинчалик уни умумлаштирган, қ. Био— Савар — Лаплас қонуни) ни топди. Турли жисмларда товушнинг тарқалишини ва резонанс ҳодисасини тажрибада ўрганган, торли асбобларни ясашнинг асосини ишлаб чиққан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил