Савcı Бей (1374-йилда вафот этган) – Усмонийлар шаҳзодаси, 1370-йилларда Византия шаҳзодаси Андроникос билан биргаликда ўз оталари Усмонийлар султони Мурод И ва Византия императори Жоҳн В Палаиологосларга қарши қўзғолон кўтарган. Савcи султон Муроднинг уч ўғли орасида энг кичиги эди. Унинг туғилган йили ва онасининг кимлиги номаълум. Усмонийлар анъаналарига кўра, барча шаҳзодалар тахтга тайёргарлик сифатида вилоят (санжак) ҳокими сифатида хизмат қилишлари керак эди. Савcи Бейнинг санжаги Усмонийлар империясининг пойтахтларидан бири бўлган Бурса эди (Эдирне билан бирга).

Савcı Бей

Мурод И ўғли Савcининг кўр қилмоқда. 1694-йилда Рйcаут Паул томонидан ёзилган „Тҳе пресент стате оф тҳе Оттоман Эмпире“ (Усмонийлар империясининг ҳозирги ҳолати) асарининг немисча нашридан олинган гравюра
Салтанат Усмонийлар империяси султони (даъвогар)
Туғилиши 1373
Вафоти 1374
Отаси Мурод И

Қўзғолон

Усмоний турклар Эдирнени (Адрианопол) забт этгач, Византия императори Жоҳн В Палеолог Ғарб давлатларидан ёрдам сўради, аммо у қарзлари сабабли Венецияда ҳибсга олинди. Унинг ўғли Андроникос (кейинчалик Андроникос ИВ Палеолог) Константинополда (ҳозирги Истанбул) регент сифатида отасининг озодлиги учун тўлов тўлашдан бош тортди. Натижада Жоҳн Тенедос оролини (ҳозирги Бозcаада) бериб, озодликка чиқди. Шундан сўнг у кичик ўғли Мануэлни (кейинчалик Мануэл ИИ Палеолог) тахт вориси этиб тайинлади ва 1373-йилда Усмонийларга тобе бўлди. Мурод И ундан айрим исёнларни бостиришда ёрдам сўраганида у пойтахтни тарк этишга мажбур бўлди. Шу орада Андроникос исён кўтариш учун қулай фурсат топди.

Усмоний томонида эса Савcи Бей ўзининг икки акаси соясида қолганини ва анъанавий „ака-ука ўлдириш“ сиёсати туфайли келажакда тахтга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкинлигини тушунди (бу қўрқув бежиз эмас эди, кейинчалик Мурод И вафот этганида, катта ўғли Боязид И дарҳол укаси Яъқубни ўлдирган). Шу боис Савcи қўзғолонга тайёргарлик кўра бошлади. У ўз тасарруфидаги хазина маблағидан фойдаланган ҳолда қўшин тузди. Исёнчи шаҳзодалар кучларини бирлаштирдилар[1][2].

Қўзғолоннинг тугаши

Оталар ўғилларининг исёни ҳақида билиб, Онадўлидан қайтишди. Уларнинг қўшинлари Апикридион деган жойда (аниқ жойи номаълум, эҳтимол Константинополнинг жануби-ғарбида) тўқнашди. Мурод Савcининг аскарларини ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлди[3]. Шундан сўнг шаҳзодалар Дидимотейхога (ҳозирги Греция ҳудуди) қочдилар, бироқ тез орада таслим бўлишди. Мурод ғазаб билан дастлаб ўғлининг кўзини кўр қилган бўлса-да, кейинчалик фикридан қайтиб, уни қатл эттирди. У Жоҳн В дан ўғли Андроникосни ҳам кўр қилишни сўради, аммо Жоҳн уни фақат бир кўзини кўр қилди. Кейинчалик Андроникос Византия императорига айланди[4].

Натижалар

Савcининг ўғли Довуд Мурод Венгрияга қочиб кетган. 1411-йилда Усмонийлар ўртасидаги ички уруш даврида у тахт учун номзод сифатида тилга олинган, кейинчалик эса Венгрия саркардаси Жоҳн Ҳуняди билан иттифоқда Усмонийларга қарши курашган.

Манбалар

  1. ↑ Проф. Яşар Йücел – Проф. Али Севим, Тüркие тариҳи, ИИ, АКДТЙКТТК Яйıнларı, 1991, с. 16
  2. ↑ Жосепҳ вон Ҳаммер, Османлı Тариҳи, И жилд (қисқартирилган нашр: Абдüлкадир Караҳан), Миллиет Яйıнларı, Истанбул, с. 20
  3. ↑ Ниcолаэ Жорга, Гесчисте дес Османичен, И жилд, (тарж. Нилüфер Эпçэли), Едитепе Яйıнларı, 2009, с. 235
  4. ↑ Лорд Кинросс, Тҳе Оттоман Cентуриэс, (Таржима: Нилüфер Эпçэли), Алтıн Китаплар, Истанбул, 2008, с. 49

Ҳаволалар