Savdo uyi
Савдо уйи — 1) катта микёсда савдо операцияларини олиб борадиган кўп тармоқли савдо компанияси. Ўз капитали ва жалб этилган капиталдан фойдаланади. Аксарият ўз номидан ва ўз ҳисобидан экспортимпорт, товар айирбошлаш ва бошқа ташки савдо алокаларини амалга оширади. Су. савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳозускуналарни ижарага топшириш, кредитлар бериш, ички улгуржи ва чакана савдо операцияларини амалга ошириш, транспорт, суғурта ва бошқа соҳаларда хизматлар кўрсатиш билан молия ва ишлаб чиқариш фаолиятида ҳам қатнашади. Су. тарихан савдо капитали маҳсули, шу сабабли ХХ асрнинг 20-йилларига қадар собиқ СССР ҳудудида бундай уйлар савдогарлар оилаларига қарашли бўлган.
Япониянинг "Мицубиси", "Мицуи", "Сумито" каби 9 та бирлашма компаниялари жаҳондаги энг йирик савдо уйларига киради. Корея Республикаси, Ҳиндистон, Бразилия, Сингапур, Туркия ва бошқа мамлакатларда ҳам савдо уйлари кенг тарқалган. Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш даврининг бошларида давлат универсал магазинларини аксиядорлик савдо уйларига айлантириш ҳамда давлат савдо корхоналарини фуқароларга ёки фуқаро жамоаларига сотиш йўли билан пайдо бўлди. 1991-йил сентабрда Тошкент шаҳрида "Ўзбек савдо уйи", 1992-йил март ойида "Осиё континентал" халқаро савдо уйи аксиядорлик жамияти ва бошқа ташкил топди. Шунингдек, Москва, Санкт-Петербург, Анкара, Берлин ва бошқа шаҳарларда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг савдо уйлари очилган; 2) савдо корхонасининг махсус тури; ихтисослашган (мас, уст кийим, поябзал, газлама ва хона) ёки универсал (ҳар хил товарлар) савдо уйлари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |