Savdogarlar
Савдогарлар — савдо билан шуғулланувчи ижтимоий табақа. С. товарларни ўз истеъмоли учун эмас, балки уни сотиб фойда олиш мақсадида харид қилади, ишлаб чиқарувчи (ёки товар эгаси) билан истеъмолчи ўртасида (баъзан турли хил товарлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида) воситачилик вазифасини бажаради. Товарларни и.ч. маконининг уларни истеъмол қилиш маконларига ҳамиша ҳам мос келавермаслиги савдогарликни обектив заруратга айлантирган. Савдо воситачилари ибтидоий жамоанинг емирилиш даврида вужудга келиб, жамиятнинг кейинги тарихий тараққиёти давомида ижтимоий меҳнат тақсимоти ва айирбошлашнинг ривожланиши билан бой С. ва майда С. гурухларига бўлинган ҳолда жамият ижтимоий тузилмасининг зарурий унсурига айланди. С. қадимги дунёнинг кўпгина жамиятлари (Карфаген, Эллин давлатлари, Юнонистон, Рим ва бошқалар) иқтисодиётида муҳим рол ўйнади. Илк ўрта асрларда араб мамлакатлари, айниқса, Ҳиндистон, Хитойда савдогарлик жуда ривож топди. Карвонлар тузиб, юртма юрт кезиб савдо қилиш савдогарчиликнинг кенг тарқалган кўриниши бўлиб қолди.
11 —ХИИ асрларда Ғарбий Европада ҳунармандчиликнинг қишлоқ хўжалигидан ажралиб чиқиши ва шаҳарларнинг тобора ривожланиб бориши билан йирик савдо ҳунармандчилик марказлари (Венеция, Генуя ва бошқалар) пайдо бўлди ва С. ижтимоий табақа тарзида шаклланди. С. ўз савдо манфаатларини ҳимоя қилиш учун алоҳида корпорациялар (гилдия ва бошқалар)га бирлашдилар. ХВ асрга келиб Ғарбий Европада савдо операцияларида векселлар, ёзма ҳисоботлар қўлланила бошлади. С. савдо қилишдан ташқари судхўрлик билан ҳам шуғулландилар.
Капитализмнинг шаклланиши давомида майда товар ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш ҳамда уларни хомашё билан таъминлаш ишида С. ҳақиқатда капиталист соҳибкорларга, мануфактура эгаларига айландилар. Буюк географик кашфиётлардан кейин С.нинг бир ва бир неча мамлакатда савдо монополияси ёки ҳатто ҳарбий-сиёсий ҳукмронлик ўрнатган йирик савдо компаниялари (мас, Вест-Индия, Ост-Индия) пайдо бўлди. Капиталистик муносабатларнинг қарор топиши даврида С. буржуазияни шакллантирган манбалардан бири бўлди. Ривожланган капиталистик жамиятда С. ўз мустақил аҳамиятини йўқотди, чунки бу жамиятда саноат капитали ва саноатчи ишбилармонлар вакиллари етакчи ўринни эгаллайди.
Шарқ мамлакатлари, шу жумладан, Ўрта Осиёда, С. қадимги касблардан ҳисобланади, улар кўчманчи чорвадорлар, деҳқонлар ва косиблар ўртасида товар айирбошлашда воситачилик қилганлар. Мусулмон мамлакатларида шариат қонунларига кўра ва ҳадисларда судхўрлик ҳаром иш, савдогарлик обрўли касб, фақат ростгўй, ҳалол, юксак ахлоқ соҳибларигина савдогар номига лойиқ ҳисобланган. Мас, Алишер Навоий „Маҳбуб улқулуб“ асарида С.ни илғор фикрли киши, улар ҳалол ризқ топиш йўлида бир мамлакатдан иккинчи мамлакатга товарларни келтириш борасида машаққат чекади, товарларнинг тақчиллиги ва ортиқчалигини бартараф этишда иштирок этиб, иқтисодий мувозанатни таъминлайди, илғор фикрларни тарқатади, деб таърифлайди. Ўрта осиёлик С. Эрон, Ҳиндистон, Хитой, Миср, Туркия, Россия, Европанинг бошқа мамлакатлари билан савдо алоқалари олиб борганлар. Мил. ав. ИИ асрдан то мил. ХВ асргача Шарқни Ғарб билан боғлаган ва Ўрта Осиё орқали ўтган асосий савдо йўли — Буюк ипак йўлининг аҳамияти жуда катта бўлган. Амир Темур савдо сотиққа катта эътибор берган. Темур ҳокимияти қарор топган жойларда карвон йўллари қўриқланган ва бехатар бўлган. Амир Темур С.га катта имтиёзлар берган, карвон йўлларида карвонсаройлар қурдирган.
Ўрта Осиёни чор Россия империяси босиб олганидан кейин ўртаосиёлик С банклар савдо саноат фирмалари билан алоқалар ўрнатиб, капиталистик савдо усулларини ўзлаштира бошладилар (қаранг Оренбург савдо йўли). Октябр тўнтаришидан сўнг Ўзбекистонда майда ва ўрта ҳол С. вақтинча сақланиб қолди. ХХ асрнинг 20й.лари охирида Ўзбекистонда давлат ва кооператив савдонинг ривожланиши билан С. улгуржи ва чакана савдо соҳаларидан сиқиб чиқарилди. 1930—32 йилларда С. ижтимоий табақа сифатида буткул тугатилди.
Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилганидан кейин бозор иқтисодиётига ўтиш даврида савдогарлик тадбиркорлик фаолиятининг бир йўналиши тарзида қайта пайдо бўлди ва ижтимоий қатлам сифатида шаклланиб, сон жиҳатдан кўпайиб бормоқда. Сизларга кўмаклашувчи „Савдогарбанк“ аксиядорлик тижорат банки ташкил этилган, „Савдогар“ газ. чиқади.
Адабиёт
- Тўхл иев Н., Осиё ва бозор. Т., 1992; Йўлдошев Н., Ўрта Осиёда бозор назарияси ва тажрибаси, Т., 2002; АлФақиҳ Абу Лайс асСамарқандий, Танбеҳ ул ғофилин, 3 китоб, Т., 2003.
Нуриддин Йўлдошев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |