Савой канали — Фарғона водийсидаги давлатлараро канал. 1930-йил Савой даштини ўзлаштириш учун Кампирравот гидроузелидан Оқбўра дарёсигача қазилган. 1932—33 йилларда кейинги навбати қурилган. Узунлиги 53 км. Шундан 30 км дан ортиқроғи Кирғизистоннинг Ўш вилояти ҳудудида, қолган кисми Андижон вилояти ҳудудидан ўтади. Каналнинг бошланиш қисмидаги сув сарфи 20 м³/сек. Канал жами 34 та сув чиқариш қурилмалари (шундан 3 таси Қирғизистонда) билан жиҳозланган. Канал 29 км да Оқбўра дарёсини дюкер орқали кесиб ўтади. Савой канали суви билан Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ва Хўжаобод туманларида 15,2 минг га, Ўш вилоятида 3,7 минг га ер сугорилади. Канадса сел сувлари учун ташламалар қурилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил