Savri surxoni
Саври сурхони — эртапишар маҳаллий гилос нави. Шохшаббаси ғуж, асосий шохлари ўртача йўғонликда. 20 ёшида бал. 10 м дан ортади. Барглари ўртача, тухумсимон, гуллари йирик, тўпгулда 2—3 тадан жойлашган. Меваси апрел охири — майнинг лўн кунлигида пишади. Меваси юмалоқ, юраксимон, ширали, пўсти юпқа, ялтироқ, тўқ қизил. Таркибида 18% гача қанд, 0,32—1,28% кислота ва С витамини бор, вазни 3—3,5 г. Кўчати ўтқазилгач, 4-йили ҳосил беради. Совуққа чидами ўртача. Ўзбекистонда апрел бошларида гуллайди. Тўлиқ ҳосилга кирган дарахти 50—60 кг гача ҳрсил беради. Янгилигида истеъмол қилинади, компот, мураббо тайёрланади. Касалликларга ва зараркунандаларга чидамли. Асосан, томорқа боғларга экилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |