Savsan
Савсан сўзи форс-тожик тилидан ўзбек тилига ўтиб ўзлашган. Қадимги туркий ёзма манбаларда қайд этилмаган. Алишер Навоий асарларида савсан тарзида учрайди. Боши қуйидурур савсан оллинда, Чу наргиз ўлди чаман махзанда нақдулфанж. (Ғаройиб ус-сиғар , 110)
Шакллари
Эски тожик тилида савсан-сўсан سوسن , ҳозирги эроний тилларда:тожик тилида савсан, туркий тиллардан ўзбек тилида савсан, озарбайжон тилида сусен кўринишида қўлланади. Сўзнинг этимони ҳақида маълумотлар йўқ.
Этимони
Савсан сўзи тарихан қўшма сўз бўлиб, усу-сав ва сан каби компонентларнинг қўшилишидан ясалган тил бирлигидир."Ғиёс ул-луғат"да ҳам бу сўзга изоҳ берилганда, гулнинг бир тури, осмони ранг эканлиги қайд этилади (269-бет).
Морфемик таҳлили
Савсан сўзининг биринчи компоненти су-савнинг мустақил қўлланиб, англатган маъносини ёзма манбаларда учратмадик. Иккинчи компонент сан эса мустақил сўз сифатида қадимги форс-тожик ёзма манбаларида(Рўдакий асарларида)ўсимликнинг бир нав’и номини атаган:Сан سن ашақа, ошиқпечон, ишқндарпечон. Бу сўзнинг маъно тарихи, компонентларнинг мустақил форма ва шакллари ҳақида тўлиқ маълумот мавжуд эмас.
Манбалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ Вафоев, Баҳром. О'симликлар номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 72-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.