Saxalin viloyati

Сахалин вилояти — Россия Федерацияси таркибидаги вилоят. 1932-йил 20 октабрда ташкил қилинган. Россиянинг энг чекка шарқий қисмида жойлашган. Таркибига Сахалин орол, Курил, Монерон ва Тюлений ороллари киради. Охота ва Япон денгизлари билан ўралган. Майдони 87,1 минг км². Аҳолиси 546,5 минг киши (2002), асосан, руслар (81,6%), шунингдек, украин, корейс, белорус, татар, мордва; шимол халқлари — нивх, ороч, эвенк ва бошқа яшайди. Шаҳар аҳолиси 85,7%. Маркази — Южно Сахалинск шаҳри. Бошқа йирик шаҳарлари: Холмск, Корсаков. Вилоят таркибида 17 маъмурий туман, 18 шаҳар, 31 шаҳарча бор.
Ҳудудининг катта қисмини Сахалин орол эгаллайди. Анива, Терпение қўлтиклари, Шмидт, Терпение, ТониноАнива, Крилин ороллари бор. Сохил бўйлаб Ғарбий Сахалин тоғлари (бал. 1330 м гача, Онар тоғи) ва Шарқий Сахалин тоғлари (энг баланд жойи Лопатин тоғи, 1609 м), шимолида Шимолий Сахалин тоғлари жойлашган. Фойдали казилмалардан нефт, газ, тошкўмир, олтин ва бошқа бор. Иклими мўътадил, муссонли иқлим. Январнинг ўртача температураси –6° дан (жанубида) –24° гача (шимолида), августники 19° дан (жанда) 10° гача (шимда). Тоғларда йилига 1200 мм гача ёпш тушади (текисликларда 600 мм гача). Асосий дарёлари — Тим ва Поронай. Кўл ва ботқркдик кўп. Тупроклари подзол, ботқоқ ва аллювиал тупроқяар. Тоғларда қорақарағай, оққарағай, тош қайин, кедр, тилогоч ўсади, шунингдек (жануби-ғарбида), лианали кенг баргли ўрмонлар (актинидия, лимонник, узум) учрайди. Ҳайвонлардан айиқ, тулки, росомаха, Сибир сувсари, олмахон, бурундуқ, шимолий буғуси; қушлардан кайра, топорка, қоравойлар ва бошқа мавжуд. Денгиз ҳайвонларидан сивуч, денгаз мушуги; дарёларда лосос балиғи бор. Поронай қўриқхонаси ташкил қилинган (Сахалин вилояти тарихи ҳақида Сахалин, Курил ороллари мақолаларига қаранг).
Саноатининг етакчи тармоғи — балиқ ва денгиз ҳайвонларини овлаш ва денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш. Ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз, енгил, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари бор. Кумир („Сахалинугол“), нефт ва газ қазиб олинади. Сахалин иссиқлик электр стансияси ишлаб турибди. Асосий саноат марказлари: ЮжноСахалинск, Корсаков, Невелск, Холмск, Оха, Углегорск, Шахтёрск шаҳлари, Ноглики шаҳарчаси.
Сахалин вилоятида картошка, сабзавот, ем-хашак экинлари экилади. Гўшцут чорвачилиги, паррандачилик, даррандачилик; шимолида буғучилик ривожланган. Денгиз портлари: Корсаков, Холмск, Невелск, Углегорск, Поронайск, Александрск, Сахалинск ва бошқа Транспорт йўли узунлиги 957 км, қаттиқ қопламали автомобил йўллар уз. 1813 км (2002). Педагогика институти, драма театри, филармония, ўлкашунослик музейи ишлаб турибди. Синегорск минерал суви (ЮжноСахалинск шаҳрида), Горячий Пляж (Кунашир оролда) курортлари бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Россия оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |