Sayat Nova

Саят Нова (тахаллуси; асл исмшарифи Арутюн Саядян) (1712, Тифлис – 1795, Тифлис) – арман шоири, ўрта аср арман дунёвий адабиётининг йирик вакилларидан бири. Арман, грузин ва озарбайжон тилларида қўшиқлар ёзган. „Севгингдан бетобман“, „Камонча“, „Хоҳламайман шундай яшашни“, „Булбулга“ ва бошқа бир қанча асарларида мазлумларни ҳимоя қилган, ноҳақликка қарши курашган. Севги ва муҳаббатга тўла Саят Нова лирикаси ижтимоийлик билан қамоҳанг бўлиб, халқ ҳаётига сингиб кетган. Шоир ижоди арман, грузин ва озарбайжон шеърияти тараққиётига кучли таъсир этган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |