Сайд Мамарасулов (1943.1.5, Жиззах тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1996). Тошкент педагогика институтини тугатган (1969). 1969-йилдан Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги 7мактабда, 1976-йилдан Жиззах шаҳридаги 6мактабда математика ўқитувчиси. У тест саволлари асосида ўқувчилар билимини аниқлаш, янги педагогик технологияни ўқув жараёнига жорий этиш, ўқувчиларни баҳолашда рейтинг усулидан фойдаланишга аҳамият беради. Педагогик фаолияти давомида ўқувчилари билан бирга 2000 дан ортиқ кўргазмали қуроллар тайёрлаган, мактаб математикаинформатика хонасини янгича талаблар асосида жиҳозлаган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил