Азимов Сайдулло Неъматуллаевич – ўзбек ҳуқуқшуноси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси В чақириқ Қонунчилик палатаси депутати[1]. Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.

Азимов Сайдулло Неъматуллаевич
Таваллуди 1985-йил
Андижон шаҳри, Андижон вилояти
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент давлат юридик университети (2021)
Касби ҳуқуқшунос
Фаолият йиллари 2007 – ҳозиргача
Болалари 3 нафар

Ҳаёти

Сайдулло Азимов 1985-йилда Андижон вилояти, Андижон шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. 2021-йилда Тошкент давлат юридик университетини ҳуқуқшунослик ихтисослиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2007-йилда Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг суд мажлиси котиби лавозимида бошлаган. 2013-2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Тадқиқот марказида етакчи консултант ва бош консултант лавозимларида ишлаган. 2021-2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармаси прокурори сифатида фаолият кўрсатган. 2023-йилда эса Андижон вилояти прокуратурасининг Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган[2].

Манбалар