Sayfi Olimov
Олимов Сайфи (1901.18.2 – Тошкент – 1984.14.7) – актёр, режиссёр, ўзбек театри ташкилотчиларидан бири. Ўзбекистон халқ артисти (1950). Саҳна фаолиятини 1918-йил Тошкент эски шаҳар халқ маорифи бўлими қошидаги „Эл-тузар“ ярим профессионал труппада бошлаган. 1919-йил М. Уйғур раҳбарлигидаги театр труппасига қабул қилинган. 1925–1927-йиллар Боку театр техникумида ўқиган. 1927–1984-йиллар Ҳамза театрида актёр, 1931–1932-йиллар Ишчи-ёшлар театрида, 1935–1937-йиллар Хоразм театрида, 1937–1940-йиллар колхоз—с-з театрида режиссёр Олимов импровизация санъатига бой, ҳозиржавоб, ҳарактерли роллар устаси, актёрлик санъатининг йирик намояндаси сифатида танилган. Яратган образлари миллий бўёқларга бой ва ҳаётийлиги, ифода воситаларининг аниқлиги, саҳна техникасининг мукаммаллиги билан қимматлидир. Табиб („Туркистон табиби“), Мақмудхон, Қодирқул мингбоши (Ҳамза, „Заҳарли ҳаёт“, „Бой ила хизматчи“), Миллер (Ф. Шиллер, „Макр ва муҳаб-бат“), Султонбек (У. Ҳожибеков, „Аршин мол олон“), Исмоил (К. Гоцси, „Маликаи Турандот“), Полоний (У. Шекспир, „Ҳамлет“), Жомий (И. Султон, Уйғун, „Алишер Навоий“), Санжаров („Имон“) каби юздан ортиқ роллар ижро этган. Режиссор сифатида „Пахта шумғиялари“, „Рустам“ (У. Исмоилов), „Ёндирамиз“ (Комил Яшин), „Уйланиш“ (Н. Гогол) каби спектаклларни саҳналаштирган. Кинода (Заргар, „Насриддиннинг саргузаштлари“; Тарихчи, „Амирликнинг емирилиши“; Мунажжим, „Улуғбек юлдузи“ ва бошқалар) ҳам рангбаранг образлар яратган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |