Сайфи Шамсиевич Шамсиев (1-декабр, 1914-йил, Наманган, ЎзССР — 14-декабр, 1995-йил, Тошкент, Ўзбекистон) — педиатр, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968), тиббиёт фанлари доктори (1951), профессор (1951), Тошкент тиббиёт институтининг (ҳозирги Тошкент тиббиёт институти) педиатрия фтини тугатгач (1936), шу институт педиатрия кафедрасида аспирант (1936—1940), ассистент (1941—1945), Тошкент тиббиот академияси болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси мудири (1951—1972). 1972-йилдан Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институти факултет педиатрия кафедраси мудири. Илмий ишлари болаларда нафас, юрактомир ва ҳазм аъзолари касалликларини ўрганишга бағишланган.

Сайфи Шамсиев
Сайфи Шамсиевич Шамсиев
Таваллуди 1-декабр, 1914-йил,
Наманган, Россия империяси
Вафоти 14-декабр, 1995-йил (81 ёш)
Тошкент, Ўзбекистон
Таълими Тошкент тиббиёт институти
Илмий даражаси Тиббиёт фанлари доктори
Мукофотлари „Шон-шараф белгиси“ ордени

Биографияси

1914-йил 1-декабрда Наманганда туғилган.

1931—1936-йиллар оралиғида Тошкент тиббиёт институтининг педиатрия факултетида таҳсил олди. 1936—1940-йилларда шу институтнинг аспирантура босқичида ўқиган. 1946—1950-йилларда СССР Тиббиёт фанлари академиясининг Педиатрия илмий-тадқиқот институтида докторантура босқичида таҳсил олди.

1940—1972-йиллар оралиғида Тошкент тиббиёт институти болалар касалликлари кафедраси ассистенти бўлган. 1951—1972-йиллар оралиғида эса болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси мудири лавозимларида ишлаган. 1958—1961-йиллар оралиғида педагоглик фаолияти билан бир вақтда педиатрия факултети декани лавозимида ҳам маъмурий ва илмий ишлар билан шуғулланган. 1968-йил Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонини эгаллаган. 1972-йилдан Ўрта Осиё тиббиёт педиатрия институтида (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт институти) болалар касалликлари пропедевтикаси кафедраси мудири лавозимида дарс бериб келган[1][2].

Илмий-педагогик фаолият

Шамсиевнинг асосий илмий-педагогик фаолияти бронхопулмонер патология, педиатрия, юрак-қон томир тизими касалликлари соҳасидаги масалалар билан боғлиқ эди. Шамсиэв Бутуниттифоқ болалар шифокорлари илмий жамияти Президиуми аъзоси, 1962—1980-йиллар оралиғида Ўзбекистон болалар шифокорлари илмий жамияти раиси бўлган.

1951-йилда у „Болаларда дигиталисдан фойдаланиш бўйича клиник ва экспериментал материаллар“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди, 1952-йилда унга профессор илмий унвони берилди. 1974-йилда СССР Тиббиёт фанлари академиясининг мухбир аъзоси этиб сайланди. Шамсиев раҳбарлигида бир юз ўттизга яқин илмий ишлар, жумладан, тўққиз монография ёзилди. Катта тиббиёт энсиклопедияси таҳририяти „Педиатрия“ муҳаррири бўлган[3][4].

Шамсиев 1995-йил 14-декабрда 84 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этган.

Манбалар

  1. ↑ . 
  2. ↑ Национальная энциклопедия Узбекистана / Издателство ГУ „Узбекская националная энсиклопедия“: 2000. — Т.9 — С.689
  3. ↑ . 
  4. ↑ Национальная энциклопедия Узбекистана / Издателство ГУ „Узбекская националная энсиклопедия“: 2000. — Т.9 — С.689

Адабиётлар

  • Основи клинической фонокардиографии у детей (в соавторстве), Т., 1976; Фармакотерапия у детей, Т., 1997.