Сайфиддин Рафиддинов (Сайфиддин Сайфуллоҳ) — (1958, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз тумани) адабиёцҳунос, Филология фанлари номзоди (1994), Халқаро „Антик дунё“ илмий академияси фахрий профессори (2003).

Сайфиддин Рафиддинов
Таваллуди 1958-йил
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани
Йўналиш Адабиёцҳунослик
Мукофотлари Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти (1994)

Фаолияти

Самарқанд давлат университетининг ўзбек ва тожик филологияси йўналишида (1987), Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида (2001) таҳсил олган. 1987-йилдан Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида ишлашни бошлаган. Саъдийнинг „Гулистон“, Собир Сайқалийнинг „Равзат уш-шуҳадо“, Сўфи Оллаёрнинг „Маслак ул-муттақин“, Атоийнинг „Девони Шаҳзода Атойи“, „Қиссаи Машраб“ китобларини нашрга тайёрлаган.

Асарлари

„Мажоз ва ҳақиқат“ (2005), „Фатво ва тақво“ (2005), „Буюклар ҳалқаси“ (2011) китоблари муаллифи.

Мукофотлари

Халқаро Аҳмад Яссавий мукофоти соҳиби (1994)[1].

Манбалар

  1. ↑ ХХ аср Ўзбек мумтоз адабиёцҳунослиги. Тошкент: «Ўзбекистон миллий энсиклопедияси» [2016] — 445-бет.