Сайфитдин (Сайфиддин) Абдуллаев(1908-йил —1983-йил) — Ленинобод вилояти, Исфара тумани, Ленин номидаги колхоз раиси[1]. Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1957-йил).

Сайфитдин Абдуллаев
Таваллуди 1908-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР
Фаолият йиллари 1924-йил
Унвони
Мукофотлари

Биографияси

Сайфитдин (Саифиддин) Абдуллаев 1908-йилда Туркистон Фарғона вилояти Қўқон тумани Исфара волостига қарашли Шахрак қишлоғида, ҳозирги Тожикистоннинг Сўғд вилояти Исфара вилоятига қарашли қишлоқда таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1924-йилдан Ўзбекистон (1929-йилдан Тожикистон) ССР Хожент тумани ҳудудидаги туғилиб ўсган қишлоғида бошлаган. 1928—1931-йилларда маҳаллий Советда ишлаган. Сайфитдин Абдуллаев Комсомол аъзоси бўлган.1932—1933-йилларда Тошкентдаги олий педагогика курсларида таҳсил олган, сўнгра Тожикистон комсомолининг Исфара ва Куйбишев (ҳозирги Абдураҳмон Жомий тумани) туман қўмитаси котиби бўлиб ишлаган.1937-йилда ККП(б) сафига кирган. Сайфитдин Абдуллаев 1937-йилда Исфара вилоятига қайтиб, 1938-йилгача „Коммунистик Исфара“ газетасига муҳаррир бўлиб ишлаган.1938—1945-йилларда Исфара машина-трактор стансияси директори ўринбосари, сўнг Қорамазор МТС сиёсий бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

1946-йилдан Ленинобод вилояти Исфара туманидаги Ленин номидаги пахтачилик колхози раис ўринбосари, кейинроқ раис лавозимида ишлаган. Сайфитдин Абдуллаевнинг раҳбарлигида колхоз мунтазам равишда юқори натижаларга эришди, бунинг учун раис 1954-йил 20-октябрда „Меҳнат жасорати учун“ медали билан тақдирланган.1956-йилда Сайфитдин Абдуллаевга „Тожик ССР пахта устаси“ унвони берилган.

СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1957-йил 17-январдаги „Тожикистон ССР колхозчилар, машина-трактор стансиялари ишчилари, партия ва совет ходимларига Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвонини бериш тўғрисида“ги фармони берилган. "Совет пахтачилигини ривожлантириш, пахта етиштириш ва пахта хомашёсидан юқори ва барқарор ҳосил олишда илм-фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни кенг қўллашда эришилган улкан муваффақиятлар учун Ленин ордени ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан тақдирланган[2].

Мукофотлари

  • Ленин ордени
  • Социалистик Меҳнат Қаҳрамони

Вафоти

Сайфитдин Абдуллаев 1983-йилда вафот этган.

Манбалар