Sayid Vajid Ali
Қутуб-ул-Эршад Саййид Важид Али Меҳедибаги | |
|---|---|
سيد واجد علي | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | тах. номаълум |
| Вафоти |
9-ноябр, 1919 |
| 9/1, Рам Моҳан Бера Лане, Калкутта-700046 | |
| Дини | Ислом |
| Мазҳаб | сўфий |
| Юриспруденсия | Ҳанафий |
| Асосий қизиқиш(лар)и | сўфийлик |
| Тариқат | Нақшбандия (Мужаддидий) |
Саййид Важид Али бенгаллик сўфий авлиё ва ислом тарғиботчиси эди. У Фотиҳ Али Вайсийнинг 35 халифаси (маънавий вориси)дан бири бўлган[1].
Ҳаёти
Важид Али Фаридпурда туғилган. Отасининг исми Саййид Басрат Али эди. Отаси ҳам сўфий авлиё бўлган. Отаси Дакка навоблари оиласи билан қариндошлик ришталарига эга эди. Дакка навоблари оиласи Саййид Басрат Али шарафига Калкутта шаҳрида уй ҳадя қилган. Деҳлидаги Бобурий императорлари уларнинг аждодларига 12 000 бигҳа ер туҳфа қилган[2]. Важид Али машҳур сўфий авлиё Фотиҳ Али Вайсийнинг муриди бўлиб, кейинчалик Вайсийнинг халифасига айланган[3].
Диний фаолияти
Важид Али Калкутта шаҳридаги Меҳедибагда ўзининг Дарбар Шарифини барпо этган[манба керак]. Шу боис унинг исмининг охирига Меҳедибагий нисбасини қўшишган. Дарбар Шарифни барпо этгач, у Пабна, Рангпур, Динажпур, Богра, Ражшаҳи, Фаридпур ҳудудларидаги оддий мусулмонларга ҳидоят беришга интилган. Турли туманлардан жуда кўп одамлар унинг муридига айланган[3].
Вафоти ва дафн этилиши
Важед Али ҳижрий 1338-йил сафар ойининг 17-санасига тўғри келувчи 1919-йил 9-ноябр сешанба куни, соат 19:00 да вафот этган. У Калкуттадаги Гобра Багҳдаги уйида дафн қилинган, мақбараси ҳам шу ерда жойлашган[3].
Мероси
Важид Алининг бир нечта халифалари бўлган. Улар орасида сўфий Юнус Али Энаетпурий, динажпурлик сўфий Абдураҳим, Катта Пабнадан Мавлоно Аҳмад Али Мужаддидий ҳамда сўфий Жамшид Али Багура машҳур эди[2]. Унинг халифаларидан бири Юнус Али Сиражганж туманида Энаетпур Пак Дарбар Шарифини барпо этган[4].
Юнус Али (Важид Алининг халифаси)нинг ҳам бир нечта машҳур халифалари бўлган. Улар орасида Фаридпурдаги Атраши Бишва Зокир Манзил асосчиси сўфий Хожа Ҳашматуллоҳ, Фаридпурдаги Чандрапара Пак Дарбар Шарифи асосчиси сўфий Саййид Абул Фазал Султон Аҳмад бор эди. Саййид Маҳбуб-э-Худо Деванбагий, Деванбаг Шариф асосчиси, сўфий Саййид Абул Фазал Султон Аҳмаднинг куёви ва халифаси бўлган[2].
Манбалар
- ↑ Wаиси, Фатеҳ Али. Диwан-и-Wаиси (эн). Суря Сен Стреэт, Колката, Индиа: Др. Ск Аҳмад Али, Wаиси Дарбар Шариф, 2007-04-30 — 72–75-бет.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Wаиси, Фатеҳ Али. Диwан-и-Wаиси (эн). Суря Сен Стреэт, Колката, Индиа: Др. Ск Аҳмад Али, Wаиси Дарбар Шариф, 2007-04-30 — 92–93-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Мостафижар „২৪ ডিসেম্বর সৈয়দ ওয়াজেদ আলী মেহেদীবাগী (রহ.) ওরশ“ (эн-УС). www.даиникамарсwадеш.cом. Қаралди: 2025-йил 16-декабр.
- ↑ „হেদায়তের আলোকবর্তিকা খাজাবাবা ইউনুছ আলী এনায়েতপুরী“ (бн). দৈনিক ইনকিলাব. Қаралди: 2025-йил 28-декабр.