"Сайлов" — Муҳаммад Амихўжа Муқимийнинг шу номдаги ҳажвий асари.

Буржуа сайлов системасининг фош этилиши каби соф ижтимоий-сиёсий мавзуни ҳам Муқимий биринчи бўлиб ўзбек адабиёти тарихига олиб кирди. Бугина эмас, масаланинг моҳиятини чуқур англаган шоир унинг биринчи ҳажвий таҳлилини берди, ушбу асари орқали мустамлакачи чор маъмурлари назорати остида ўтадиган сайловларнинг батамом қалбаки эканлигини очиб ташлади. Муқимийнинг Сайлов ҳажвияси ўзбек адабиётида бу мавзунинг кейинчалик янада чуқур ва кескин танқидий руҳда ишланишига мустаҳкам замин бўлди[манба керак].