Сайлов ҳуқуқи — 1) давлат бошлиғи, вакиллик органлари ва бошқа ни сайлаш тартибини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. Конституциявий ҳуқуқтаркибига киради. Сайлов ҳуқуқи, одатда, конституция ва сайлов то'г'рисидаги махсус қонунлар билан белгиланади. Уларда номзодлар кўрсатиш тартиби, вакиллик нормалари, овоз бериш натижаларини аниқлаш тартиби ва бошқа белгилаб берилади.

Ўзбекистон Республикасида Сайлов ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Президента сайлови тўғрисида" (1991-йил, 18 ноябр), "Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида" (янги тахрири, 2001-йил 30 август), "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида" (янги тахрири, 2003-йил 29 август), "Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида" (1994-йил 5 май), "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида" (1999-йил 14 апрел), "Фукдролар сайлов ҳуқукларининг кафолатлари тўғрисида" (1994-йил 5 май), "Ўзбекистон Республикасида депутатни чакириб олиш тартиби тўғрисида"ги (1996-йил 26 апрел) қонунлар ва бошқа ҳужжатларда ўз ифодасини топган; 2) Фуқаронинг сайловда овоз беришда иштирок этиш, сайлаш ҳуқуқи (фаол Сайлов ҳуқуқи) ва сайлов асосида ташкил этиладиган давлат ҳокимияти ва фуқароларнинг ўзини узи бошқариш органларига сайланиш ҳуқуки (пассив Сайлов ҳуқуқи). Ўзбекистонда фуқароларнинг фаол С.ҳ умумий, тенг, тўғридан тўғри ва яширин овоз бериш принсиплари асосида амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистонда сайлаш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси 2-бандига биноан, 18 ёшга етган барча Ўзбекистон фуқаролари эгадирлар. Бу умумий овоз бериш ҳуқуқи ҳисобланади. Тенг сайлов ҳуқуқида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг овоз беришда иштирок этиши тушунилади. Тўғридан тўғри С.ҳда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайловда шахсан ўзи иштирок этиб, бирон бир шахснинг кўрсатмасисиз ўз хоҳиш иродасини ифода этиб овоз бериши таъминланади. Яширин овоз бериш Сайлов ҳуқуқида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайловда овоз бераётганда бошқа бирон бир шахснинг иштирокисиз ўз хоҳишини яширин билдириш имконияти таъминланиши тушунилади. Ўзбекистон фуқароларининг пассив Сайлов ҳуқуқи қуйидагича белгиланган: фуқаролар халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлигига сайланиш учун 21 ёшга, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ва Сенатга сайланиш учун 25 ёшга, республика Президентлигига сайланиш учун эса 35 ёшга етган бўлиши керак. Президент бўлиб сайланиш учун номзод сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаган бўлиши ва давлат тилини яхши билиши, Олий Мажлиснинг қуйи ва юқори палаталарига депутатликка сайланиш учун камида сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда доимий яшаган, жиноят қонунчилиги бўйича олдин оғир жиноят содир этиб судланмаган бўлиши керак.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг раислиги (оқсоқол)га тавсия этилаётган шахс, қоида тариқасида, олий маълумотли бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, раҳбар лавозимида иш тажрибасига, аҳоли ўртасида ҳурмат ва обрўеътиборга эга бўлмоғи зарур.

Сайлов ҳуқуқи сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларини шакллантиришда ҳам амал қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари тизимига киради. Бу Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланган.

Абдужаббор Тўлаганов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил