Саёҳатнома (سياحتنامه) ёки Авлиё Чалабий саёҳатномаси (اوليا چلبى سياحتنامه‌سى) —турк саёҳатчи ёзувчиси Авлиё Чалабий томонидан ХВИИ асрда ёзилган саёҳат китоби. Мазкур асар 10 жилддан иборат. Асар илк бор 1848-йилда „Мунтеҳабат -и Авлиё Чалабий“ номи билан Қоҳиранинг Булоқ нашриётида чоп этилган. „Икдам“ газетаси эгаси Аҳмед Жевдат Бей ва Нежиб Асим Бей 1896-йилда Истанбулда асарнинг Петров Паша кутубхонасидаги нусхаси асосида нашр қилдиришни бошладилар. Шу тарзда 1902-йилгача асарнинг фақатгина илк олти жилди нашр этилган. 1928-йилда Турк тарих анжумани томонидан асарнинг еттинчи ва саккизинчи жилдлари чоп этилган. Қолган икки жилди эса Туркия Республикаси Маориф Вазирлиги томонидан 1935-1938 йиллар давомида янги алифбода нашр этилган. „Саёҳатнома“ 1814-йилда Ҳаммер томонидан топилади. Бундан сўнг кўплаб чет эллик олимлар Челеби ҳақида тадқиқотлар олиб борди. Асарни бир неча тилларга таржима қилиб нашр эттирди. 1996-йилда Ўрхан Шаик Гўкяй асарнинг биринчи жилдини Лотин алифбосига ўгиради. Кейин эса асар кўплаб инсонлар томонидан ўрганила бошлади[1].

"Саёҳатнома"

Муаллиф Авлиё Чалабий
Мамлакат Усмонийлар империяси
Тил Усмоний турк тили
Жанр Саёҳатнома туридаги асар
Ёзилган йили ХВИИ аср
Китоблар сони 10 жилд (Китоблар_сони)

Асар 2013-йил июн ойида ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси рўйхатига киритилади[2]. Авлиё Чалабий тарихни ўрганишда жуда катта аҳамиятга эга маълумотларга бой асар ёзиб қолдирган[3][4].

Сужети

Мазкур асарда муаллиф шахсан гувоҳ бўлган ва кўрган воқеалар оддий ва содда тилда баён қилган. Оддий халқ осон тушуна оладиган шаклда ёзилган. Шунингдек муаллиф халқ тушунадиган иборалардан кенг фойдаланган.

Авлиё Чалабий ўзи саёҳат қилган жойларни ўзига хос услуб билан тасвирлаган, ХВИИ асрнинг оз сонли ёзувчиларидан бири ҳисобланади. Ёзувчининг мазкур ўн жилддан иборат „Саёҳатнома“ асари, унинг барча саёҳат қилган ва кўрган жойлари ҳақида жуда муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Асар турк маданияти тарихи ва саёҳат адабиётида жуда муҳим ўринга эга. Унда ХВИИ аср Усмонийлар географияси, ўша даврда гаплашилган турк тили ва шевалари, уларнинг хусусиятлари, борган жойларининг умумий ҳолати, географияси, тарихи, халқнинг фазилатлари, тили, дини, кийиниш услуби, санъати, кундалик ҳаёт тарзи, солиштирма географияси, санъати тарихи ва этнографияси ҳақида қимматли маълумотларга эга. Усмонийлар жамиятидаги мусулмон ва мусулмон бўлмаган аҳоли ўртасидаги муносабатлар, мусулмон бўлмаган аҳолининг кундалик ҳаёт тарзи, иқтисодий ва маданий аҳволи, ибодат қилиш жойлари, иймони ва эътиқоди, турли маданиятларга хос ҳикоялар, қўшиқлар, халқ шеърлар, айтишувлар, масаллар, халқ ўйинлар, турли шевалардаги фарқлар, уларнинг кийиниш тарзи, тўй ва турли маросимлари, иймон ва эътиқодлари, қўшничилик алоқалари, ижтимоий муносабатлари, санъати ва ҳунармандчилиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Муаллиф саёҳат қилган минтақаларининг уйлари, масжидлари, карвонсаройлари, меҳмонхоналари, ҳаммом, сув иншоотлари, черков, монастир, қал’а каби фарқли иншоотларнинг хусусиятлари: уларнинг қурулиш йиллари, қурилиш тарзи, уларни қурган ва қурдирган инсонлар, қайта таъмирлаган инсонлар ҳақида маълумотлар баён қилинган. Шунингдек борган жойлари пазандачилиги ва улар билан боғлиқ бой маълумотлар, борган жойларининг бошқарув тизими, оддий ва бой оилалари, зиёлилари, шоирлари, санъаткорлари, турли соҳа вакиллари ҳақида батафсил маълумот берилган. ХВИИ асрда Усмонийлар фойдаланган транспорт воситалари ҳам тилга олинган. Усмонийлар ошхонаси бўйича тадқиқотлат олиб борган Марианна Ерасимос, „Саёҳатнома“да 44 турдаги палов, 40 турдаги шўрва, 23 турдаги зиравор, 90 турдаги балиқ, 80 турдаги узум, 27 турдаги нок, 50 га яқин нон турлари тилга олинганлигини аниқлаган[1].

Асар жилдлари

Асарнинг жилдлари қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган:

Ҳаволалар

Манбалар