Sayozlik
Саёзлик — сув ҳавзалари (океан, денгиз, кўллар) тубининг атрофига нисбатан чуқурлиги камроқ бўлган қисмлари. Денгизларда трансгрессия натижасида юзага келган С қурукликнинг сув остидаги давоми. Океанларда улар маржон полиплари ёки вулканик келиб чиқишга эга. С.ларда қумли оқизиқ жинслар оқим таъсирида ўз шакли ва ўрнини ўзгартириб туради. Қуёш нурлари сув остигача етиб борганлигидан С.да органик ҳаёт ривожланиши учун шароит қулай: балиқ ва сув ўсимликларига бой, бироқ кема қатнови мураккаброқ бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |