"САЙҚАЛ" — икки қисмли, асосан, танбур, ғижжак ва дуторда, ХХ аср ўрталаридан созандалар ансамбли томонидан ижро этиб келинаётган ўзбек мумтоз чолғу куйларидан. Уфар доира усулига боғланган. Шашмакрмдаги Сегоҳ мақоми йўлларининг варианти бўлиб, "Сегоҳ" ва "Гиря" ашулаларига ҳамоҳанг. Куй ривожида пешрав услуби муҳим рол ўйнайди. Бастакорлар Т. Жалилов ва Ю. Ражабийлар мусиқали драма асарларида Сдан фойдаланган. С.нинг сурнай йўллари кенг тарқалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил