Сайрам қишлоғи — Жанубий Қозог'истон вилояти Сайрам туманининг энг катта қишлоқларидан бири ҳисобланади. Аҳоли сони 40 мингдан ортиқ. Қишлоқда 7 та мактаб, 1 гимназия, 1 интернат бор. Аҳолисининг 95 % дан ортиғи ўзбеклар.

Сайрам
қишлоқ
42°18′7″Н 69°46′13″Э / 42.30194°Н 69.77028°Э / 42.30194; 69.77028
Мамлакат Қозог'истон
вилоят Жанубий Қозог'истон вилояти
{{{туман_тури}}} Сайрам тумани
Ҳукумат
 • Аким Хусанхон Ахмадхонов
Аҳолиси
 (2006)
40 000
Миллий таркиб ўзбеклар - 95%
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +772531
Почта индекс(лар)и 160812
Автомобил коди Х, 13
Sayram xaritada
Sayram
Сайрам

Тарихи

Сайрам — тарихда Исфижоб, Ўрунгкент, Еттикент, Мадинат улбайзо, Сарём номлари билан қайд этилади. Сайрам қалъасининг қад. ўрни 28 га дан кўпроқ жойни эгаллаган. Қалъа биринчи марта 840-йилда сомонийлар амири Нуҳ ибн Асад томонидан бунёд этилган. Кўчманчилардан сақланиш учун девор жуда қалин қилиб қурилган. Шаҳарнинг барпо этилгани яқин пайтларгача 1,5 минг йилдан кўпроқ вақт ўтган деб юритиларди.

1988-йилги археологик қазишмалар шаҳарнинг анча илгари бунёд қилинганлигини исботлади. Қадимги аждодлар яшаган манзилгоҳдан Иа.га оид буюмлар топилди. 6 — ХИХ аср давомида Сайрам 13 марта босқинчилар ҳужумининг гувоҳи бўлган. Манбаларда Сайрам номи биринчи марта Хитой сайёҳи Сюан Сзан (ВИИ аср) томонидан тилга олинади. Араблар босиб олгунига қадар, Сайрам халқи буддизм, зардуштийлик, христиан динларига эътиқод қилган. Мас, унинг кўҳна дарвозаларидан бирининг номини будда ибодатхонаси сифатида таржима қилиш мумкин. Муҳаммад Шайбоний ХВ аср охирида Ўтрор, Ясси ва Сайрам шаҳарларини ўз қўлига олади. Бу даврдаги тарихий ёдгорликлардан Абдул Азиз бобо ва Қорасоч мақбараси диққатга сазовордир.

1510-йил қозоқ хони Қосимхон шайбонийлар қўшинини тормор қилиб, Сайрамни Тошкентга борадиган муҳим таянч манзилига айлантирди. Бу ва ундан кейинги султон Абулхайр даврларида Сайрамдан 3 км узоқликда жойлашган Мортепада қозоқлар давлатининг Кичик жуз, Ўрта жуз ва Катта жуз вакиллари ҳар йили май ойида тўпланишиб, қарорлар қабул қилишган, кейин уни Туркистонда тасдиқлашган. Улар эъзоз билан Сайрамни она шаҳар, Туркистонни ота шаҳар деб билишган.

1683-йил Сайрам Абулхайр ихтиёрида бўлган бир пайтда жунғорлар (қалмоқлар) ҳужуми бошланади. Қалмоқ хони Хунтайжи Сайрамни талаган. 40 минг асир ҳайдаб кетилган. Асирлар бир йил мобайнида Или дарёси бўйида ушлаб турилган, сўнфа қадимги Турфанға ҳайдаб кетилган. Кейинчалик асирлар Қашқарда ўзларининг бой Сайрам шаҳарини барпо этишган. 1758-йил Сайрам Қўқон хонлиги ҳудудига қўшиб олинди. 1864-йил Россия босиб олган. 1917-йилга қадар Сайрамда 35 та масжид бўлган. Ҳозирги кунга келиб сақланиб қолган тарихий ёдгорликлар: Қози Байзово мақбараси, жоме масжиди қолдиқлари, Хизр масжид ёнидаги мезана, Мирали бобо мақбараси, шунингдек, шаҳар марказидаги ер ости йўли (узунлиги 3 км дан ортиқ). Душман ҳужум қилган пайтда аҳоли ушбу ер ости йўлидан фойдаланган. Шаҳар эски қалъасини бузиш пайтида ХИИИ асрга оид танга пуллар, бирбирига ихчам кийдирилган сопол қувурлар, сопол буюмлар, эски ўчоқ ўрни ва бошқалар топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил