Эопсалтриа аустралис

Сайроқи қушлар (Осcинес) -чумчуқсимонлар кенжа туркумига мансуб қушлар. 40 га яқин оиласи бор. Оилалар бирбиридан фақат ташқи тузилиши билан фарқ қилади. Сайроқи қушлар кекирдаги пастки қисмида жойлашган овоз пайлари ўзига хос мураккаб тузилганидан жарангдор сайраш хусусиятига эга (булбул, қораялоклар, канарейкалар ва бошқалар). Сайроқи қушларнинг, асосан, нари, баъзан модаси ўз жуфтини жалб қилиш, хавфдан огоҳлантириш учун сайрайди. Ўзбекистонда 30 га яқин тури учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил